Ўзганда коронавирус қайд этилганини хабар қилган ҳамшира ишдан олинди

480

Whatsapp мессенжери орқали 28-февралда «Маска тақинглар. Коронавирус билан тушди деб бир вақт қий-чув бўлиб кетти» деб ёзилган аудио тарқаган. Кейинчалик мазкур маълумот ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалиб муҳокамага олинди.

Бу бўйича Ўш вилоят ички ишлар бошқармаси маълумот тарқатган одамни аниқлаш бўйича иш олиб борган. Натижада у Ўзган туман касалхонасининг ҳамшираси Нурила Жамантай қизи бўлгани аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Клооп»га Жамантай қизи тарқатган маълумот ёлғон эканлигини билдиришди. Шифокор эса Жанубий Кореяда ишлаб, Ўзбекистон орқали Ўзганга келиб, карантинга ётқизилган турғуннинг вазиятини нотўғри тушуниб олиб маълумот тарқатганини хабар қилишди.

«Қизларини эҳтиёт бўлинглар деган маънода вотсапдан жўнатган, қизи эса группага жўнатиб, кўпчилик группадан ҳар ерга тарқаб кетган», — дейилди вазирликдан.

Ўзган туман касалхонаиснинг бош шифокори Саттар Жусупов Жамантай қизи жамоатчиликдан кечирим сўраб, нотўғри қилганидан афсусланиб ёзган аризаси асосида ишдан бўшатилганини қўшимча қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қирғизистонда коронавирус инфекцияси билан қайд этилганлар йўқлиги маълум қилади. Вазирлик 26-февралда Қирғизистонга Хитойдан, Япониядан ва Жанубий Кореядан келганлар мажбурий турда икки ҳафтага карантинга ётқизилади деган қарор қабул қилган.

Муаллиф: Марат Иманкулов