Кун иқтибоси: Президент Садир Жапаровни қўллаш митингидаги милициянинг ҳаракати ҳақида

465


«Кеча милиция  ходимлари ўз вазифаларини тўлақонли бажаришди. Улар шаҳарликларнинг тинч ҳаётга бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиб, шаҳардаги тартибни таъминлашди. Давлат раҳбари қатори, яна бир бор такрорлайман, жамиятдаги тинчлик ҳаммасидан устун туради. Барча масалалар ҳуқуқий майдонда ҳал қилинади, ультиматум тили қабул қилинмайди. Давлатда қонунийлик сақланиши керак».


Президент Сооронбай Жээнбеков 3-март куни Хавфсизлик кенгашининг йиғинида 2-мартда бўлиб ўтган Садир Жапаровни қўллаш митингига қатнашганларни қувиб тарқатиш бўйича шундай баёнот қилди.

2-мартда Бишкекнинг марказий «Ала-Тоо» майдонида 10 йилга судланган сиёсатчи ва собиқ депутат Садир Жапаровни тарафдорларининг норозилик акцияси ўтган. Бу сўнгги йиллари биринчи марта узоққа, аниқроғи саккиз соатга чўзилган митинг бўлди.

Митингнинг дастлабки беш соати манасчилар ва шоирларнинг тўкмалари билан бирга тинч ўтган, аммо шундан кейин митингчилар Жогорку Кенешнинг биноси томонга йўл олиб, у ердан куч ходимлари томонидан қувиб тарқатилган. Митингчилар қамоқдаги Садир Жапаровнинг озод этилишини талаб қилишган.