Жапаровни қўллаш митингига модераторлик қилган Осмоналиев “Ар-Намис”дан чиқарилади — Қулов

353

Собиқ депутат Қанибек Осмоналиев 2-март куни беш соат давомида 10 йилга судланган сиёсатчи Садир Жапаровни қўллаш митингига модераторлик қилган. Митингнинг бошқа иштирокчилари каби у ҳам собиқ партиядошининг бўшатилишини талаб қилган. Аввал иккиси ҳам “Ата-Журт” партиясининг депутатлари бўлишган.

Аммо ҳозирда Осмоналиев “Ар-Намис” партиясида. Партиянинг етакчиси Феликс Қулов сиёсатчи уставни бузганлиги учун партиядан чиқарилиши мумкинлигини билдирди.

Феликс Қулов Осмоналиев митингга қатнашиши ҳақида партияга айтмаганини ва “яқин орада” сиёсий уюшмадан чиқарилишини билдирди.

“У бошида фақат ўз номидан келганини ва партиянинг (Ар-Намиснинг) алоқаси йўқлигини таъкидлаб ўтиши керак эди. Шунда унга нисбатан муаммо бўлмас эди”, — деди Қулов “Клооп”га.

Бироқ, митингда бўлган журналистларнинг айтишича, улар Осмоналиев митингда “Ар-Намис” партиясидан бўлиши ҳақида айтганини пайқашмаган.

Бундан ташқари, Феликс Кулов митингни “ўз вақтида тугаб”, “одамларни майдондан олиб кетиш керак эди” деб қўшимча қилди.

“Уюштирувчилар одамларини майдондан олиб кетишга масъул эди! Ўшанда майдонда ким қолгани тушунарли бўлиб, милиция ўша провокаторларга тегишли чораларни кўрар эди”, — деб ҳисоблайди Қулов.

Митингнинг уюштирувчилари иштирокчиларни ҳукуматга қарор чиқариш учун уч кун муддат беришга ва митингни тугатишга кўндиришга ҳаракат қилишган, аммо митингга чиққанлар бунга рози бўлишмаган. Беш соатга чўзилган тинчлик митингидан кейин улар акция қатнашувчиларини бошқара олмай, митингчилар Оқ уйга қараб жўнашган. Натижада, норозилик акцияси сув отувчи ва тутун чиқарувчи ускуналар билан қувиб тарқатилган.

Канибек Осмоналиевни, ташкилотчилардан бири қатори, митингдан кейин қўлга олишган. Унга ҳукуматни босиб олишга ҳаракат қилиш бўйича айб қўйилиши мумкин. Феликс Қулов партиядошлари билан бирга Осмоналиевнинг эҳтиёт чораси соғлиғи сабабли озодликдан ажратиш билан боғлиқ бўлмаслигини ўтинишларини қўшимча қилди.

Муаллиф: Бакит Мусаев