Жапаровнинг акаси ва собиқ депутат Осмоналиев ҳокимиятни куч билан босиб олишда айбланиши мумкин

420

МҲДХ 10 йилга судланган собиқ депутат Садир Жапаровни қўллаш митинги қувиб тарқатилгандан кейин идорага «“Ала-Тоо” майдонидаги митингнинг фаол қатнашувчилари ва ташкилотчилари», аниқроғи парламентнинг собиқ депутати Канибек Осмоналиев, Садир Жапаровнинг акаси Сабир Жапаров ҳамда Амангелди Артиков олиб келинганини хабар қилди.

Муассасанинг билдиришича, қўлга олинганлар «жиноий режаларини амалга ошириш мақсадида [...] митинг иштирокчиларини тартибсизликка ундаб, ҳуқуқ тартибот органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга тош ирғитиш билан Бишкек шаҳар яшовчиларининг мулкига зарар етказиб ва шунингдек ҳокимиятни куч билан босиб олиш мақсадида қўриқланувчи обьект бўлиб ҳисобланган “Оқ уйга” киришга ҳаракат қилган».

Тергов натижаси бўйича, Жапаровнинг қўлга олинган тарафдорлари ҳукуматни куч билан босиб олишда гумонланиб ёки гумонланмагани ҳақида масала хал қилинади.

Жами бўлиб 2-мартда Садир Жапаровнинг тарафдорларини митингдан кейин 166 киши қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Уларнинг ичидан 162 киши шахси аниқлангандан кейин қўйиб юборилиб, қолган 4 киши «Оммавий тартибсизлик» моддаси бўйича судгача тергов доирасида қўлга олинган. Бу факт Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд этилган. Оммавий тартибсизликларнинг натижасида милициянинг 24 ходими жабрланган.

Митингчиларни қувиб тарқатилиши

Милиция митингчиларнинг бир қисми Жогорку Кенеш биноси томонга қараб йўл олишгандан кейин соат 18:00га яқин унинг иштирокчиларини қувиб тарқатган. Деярлик саккиз соат давом этган митингга, турли сабаблар бўйича, бир ярим мингдан уч мингга яқин одам қатнашган.

Митингдаги вазият ҳукумат Жапаровни дарҳол бўшатилишини талаб қилган норозиликка чиққанлар билан юзма-юз сўзлашишдан бош торганлиги сабаб мураккаблашиб кетган.

Сабир Жапаров митинг вақтида президентлик аппаратининг вакили билан учрашиб, митинг иштирокчиларининг талабларини ўтказиб берган. Учрашувдан кейин у митингчиларни тарқаб кетишга ундаганига қарамай улар Садир Жапаровни дарҳол бўшатилишини талаб қилишни давом қилиб, акциядан кетишдан бош тортишган.

Акциянинг яна бир ташкилотчиси Канибек Осмоналиев митингда одамларга сўз беришларни модерация қилган. Жапаровнинг тарафдорларидан бир қисми «Оқ уй»га юришдан аввал у модерацияни бошқа бировга ўтказиб бериб, кетиб қолган.

ИИВ матбуот хизматининг етакчиси Бакит Сейитов тартиб бузилиб, автомобиллар ва биноларга зарар етказгани учун жавобгарликка акциянинг уюштирувчилари тортилишини билдирган.

«Митингда провакация бўлгани учун ҳам улар жавоб беришади. Бундан ташқари келтирилган зарарларнинг барини уюштирувчилар тўлаб беришади. Ўша вақтда Бишкекда вазият барқарор. Биз тезкор харакатларни ўтказмоқдамиз, зарар етканларни аниқлаб, тегишли чора кўрамиз. Турли провакациялар айтилди, “Оқ уйни босиб оламиз, ҳокимиятни тортиб оламиз” деган чақириқлар айтилди. Митинг иштирокчилари уларни бошқара олмай қолишди», — деб айтган Сейитов.

Ҳокимиятни куч билан босиб олиш тайёрланган дейилган маълумот МХДҚ 29-февралда «телефон сўзлашувида ҳокимиятни куч билан босиб олиш чақириғи бўлгани учун» бир кишини қўлга олганда пайдо бўлган. Бу ижтимоий тармоқларда «2020 йилнинг 2-мартидаги тинчлик митингини ўтказиш вақтида ҳокимиятни босиб олиш» ҳақида аудио ёзуви тарқаб кетгандан кейин бўлган.

Ҳокимиятни эҳтимолий босиб олиш муҳокама қилинган аудиоёзувлар Алмазбек Атамбаевнинг бошқаруви вақтида муҳолиф сиёсатчиларни қўлга олиш учун тез-тез сабаб қатори қўлланилиб келган. Бундай сабаблар билан 10дан ортиқ сиёсатчи қўлга олиниб, аммо улар Сооронбай Жээнбековнинг бошқаруви вақтида бўшатилган.