Бишкекда электрон чипта тизими амалга оширилганига қарамай йўловчилар йўл ҳақини нақд пул билан тўлашмоқда

338

Бишкекда 1-мартдан бошлаб шаҳар автобусларида ва тролейбусларда электрон чипта тизими ишлай бошлаши керак эди. Аслида, энди йўловчилар йўл ҳақини умумий «Тулпар» картаси орқалигина тўлай олишади, аммо бу яхши ишламаётгандек.

«Тулпар» тизимининг матбуот котиби Бекжан Акматбеков айтиб беришича, шаҳар ҳукумати ҳайдовчиларга жорий йилнинг 1-мартидан бошлаб йўловчилардан нақд пул олишни тақиқлаган.

«Агар ҳайдовчилар йўл ҳақи учун нақд пул олиб, улар тарафдан қоида бузарлик фактлари аниқланса, турғунлар бизга ёки идора раҳбариятига мурожаат қилса бўлади. Қаерда [бўлганини], транспортнинг турини ва рақамини аниқ кўрсатиши керак», — деб айтиб берди у.

Унинг айтишича, амалдорлар лойиҳа ишга кирган биринчи кунлари одамлар йўл кирани тангалар ва купюра билан тўлайверишини «кутишган». Бироқ, улар ҳозирча нақд пулни олган ҳайдовчиларни қандай жазолаш кераклигини билишмайди.

«Агар менда ҳайдовчилар [ишчилар] навбат кутиб туришган бўлса, мен жиддий чораларни кўрган бўлардим — ишдан олишга қадар. Аммо менда [ҳайдовчилар] таркиби кескин етишмаяпти. Бундай озгина маош учун ишлагани ҳеч ким боришни истамаяпти», — дейди автобус автопаркининг етакчиси Нурлан Койчубаков.

У автобуслардаги ва троллейбуслардаги тўлов усулини кейинги ой ичида тўлиғи билан нақд бўлмаган пул орқали амалга оширилади деб умид қилади.

Дастлаб, Бишкек ҳукумати электрон чипта тизимини 2020 йилнинг январидан бошлаб амалга оширишни режалаган эди. Аммо натижада у эндигина ишлай бошлади.

Бишкекдаги автобусларда ва троллейбусларда йўл юргиси келган йўловчилар умумий «Тулпор» картасини сотиб олиши керак. У уч шаклда берилади: стандарт кўк карта, мактаб ўқувчилари учун яшил карта ва  пенсионерлар, жисмоний имконияти чекланганлар учун имтиёзли қизил карта.

Тизим ишлай бошлаган биринчи кунда 4706 йўловчи йўл ҳақини бу карта орқали тўлашган. Аммо айни вақтда кўпчилиги нақд пул билан тўлашни давом эттиришмоқда.

Ҳозирда «Тулпар» картасини йўлда кетаётганда-ёқ автобусларнинг ва троллейбусларнинг ҳайдовчиларидан сотиб олса бўлади. Карта бўйича барча саволларга махсус униформадаги консультантлар жавоб бериши керак.

Транспорт картасини телефон ҳисоби орқали тўлдирса бўлади. Шунингдек, йўл ҳақини яқинлатилган тўлаш функцияси мавжуд банк картаси ёки QR-код орқали тўлаш мумкин.

Материал устида ишлаган: Карина Алиева