«Аёлига бензин сочиб, газда таом пиширишга мажбурлаган». Аёл олган жароҳати сабаб ҳалок бўлган

416

Сўқулиқ туман касалахонасининг куюк бўлимига  12-февраль куни куйишдан жабрланган 42 ёшдаги аёл етазилиб, эртасига касалхонада ҳалок бўлган. Сўқулиқ туман ИИБининг милиция ходимлари марҳумнинг ўлимида гумондор қатори турмуш ўртоғини қўлга олган.

Бу иш бўйича судгача текширув бошланди. Гумондорга «Одам ўлдириш» моддаси бўйича айб қўйилиб, вақтинча сақлаш изоляторига киргизилди.

Милицияннинг маълумотига кўра, оила Сўқулуқ туманининг қишлоқларидан бирида яшаган. Марҳумнинг гумонланаётган эри уйга жуда маст аҳволда келиб, аёлига бензин сочиб, ўзи учун газ плитасида овқат тайёрлашга мажбур қилган. Аёл газни ёқиши билан уни ўт қоплаб кетган.

Милиция 2020 йилнинг бошидан бошлаб аёлларининг ҳаётига хавф туғдирган эрлари ва уларни ўлдирган ҳолатлар ҳақида тез-тез маълум қилиб келади.

Иссиқкўл вилоятида эри хотинига бензин сочиб, ўт қўйган — аёли тирик қолгани билан қўрқитувлар сабаб эрига қарши ёзган аризасини чақиртириб олган. Аммо милиция жиноят иши ОАВларда ёритилган фактига ва жиноятнинг ўзи оғир бўлганлигига таяниб, ишни тўхтатмаслигини маълум қилган. Гумондор киши ТИЗОга киргизилиб, жиноят иши эса «Инсон умрига ҳужум» моддаси бўйича умумий реестрга қайд этилган.

Бундан ташқари, йил бошида Баткен ва Норин вилоятларида икки аёл эрларининг калтаклашидан ҳалок бўлган. Кейинчалик марҳумларни эрлари тез-тез калтаклаб тургани маълум бўлган.

Оилавий зўравонлик масаласи жамоатчиликда қизғин муҳокамага сабаб бўлган. Ушбу масала парламентда ҳам кўтарилган. Ҳукумат етакчиси эса Мухаммедкалий Абилгазиев аёллар билан болаларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишни кучайтиришни билдирган.

ОАВлар бундай одам ўлдиришлар ҳақида деярлик ҳар ойда хабарлаб турганига қарамай бу ошкор қилинган ҳолатлар холос. Милиция 2019 йили эрларининг  калтаклаши оқибатида  ҳалок бўлган аёлларнинг ўлими ҳақида маълумотларни бир неча бор тасдиқлаган. Унга кўра, уларнинг орасида ўқдан, пичоқдан ярадор бўлганлар ҳам бор. Шу каби жиноятлар Қирғизистоннинг барча вилоятларида юз бериб келади.

Агар оилада  калтаклашга дучор бўлсангиз нима қилиш керак?

Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланади. Мамлакат аёллариинг аксарияти — 83 фоизи — бир сафар бўлса ҳам оилада психологик, жисмоний ва жинсий зўравонликка дучор бўлишган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.

Агар сиз оилада калтакланишдан жабр кўрсангиз ёки яқинларингизда, танишларингизда шундай воқеалар ҳақида билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни қайд этиб, жабрланган кишига қўриқнома бериши керакю Бу қонун қуйидагича ишлайди:

Муаллиф: Мундузбек Каликов