“Эйр Манас” мартдан бошлаб Ўш йўналиши бўйича рейсидан вақтинча бош тортади

416

“Эйр Манас” авиакомпанияси Бишкек — Ўш — Бишкек бўйича рейсидан вақтинча бош тортадию Фуқаровий авиация агентлиги билдиришича, бу қарор “ишлаб чиқариш эҳтиёжлари” сабаб қабул қилинган. Рейслар 1-мартдан бошлаб тўхтатилади.

“Тўхтатилган рейсларга билет сотиб олган йўловчилар пулларини тўлиқ қайтариб оладилар”, — деб билдиради агентлик. “Эйр Манас”дан ташқари Бишкек — Ўш йўналиши бўйича рейсларни икки компаниягина амалга оширади — Tez Jet ва “Авиа Траффик”.

“Эйр Манас” авиакомпанияси ўтган йили октябрда “техник сабаблар” боис Ўшга қатновни бекор қилган эди — ўшанда бу компания ягона бўлган самолётнинг бузилиши билан тушунтирилган.

Аввал авиакомпаниянинг 49% акцияси Pegasus компаниясига тегишли бўлган, аммо 2019-йили сентябрда акциялар Британияда рўйхатга олинган AviaTrade Corp. LP компаниясига сотилган эди.

AviaTrade Corp. LP 2018-йилнинг 8 январидан бери ишлайди, асосчилари бўлиб эса Александр Беловол ҳамда Сейшел оролларида рўйхатга олинган Ampersand Group LTD компанияси ҳисобланади. Ҳужжатларда кўрсатилган Александр Беловол таниқли украиналик сиёсатчи ва собиқ президент Петр Порошенконинг сафдошими ёки уларнинг исм-фамилиясида шунчаки ўхшашми — номаълум.

Муаллиф: Мундузбек Каликов