Ўшда болалар боғчасининг етакчиси ТMG телеканали журналистининг устидан ариза ёзди

514

ТMG телеканалининг журналисти Самара Парпиеванинг устидан Ўш шаҳридаги «Мол-Булак» болалар боғчасининг етакчиси Турсунай Касимова прокуратурага ариза ёзди. Бу ҳақда «Клооп»га телеканалдан билдиришди.

Парпиева «Фуқаролик назорати» дастури асносида 20 дақиқалик телекўрсатув тайёрлаган. Дастур эфирга 5-февралда чиққан. Унда журналист «болалар боғчасида санитария талаблари бажарилмаётганини, болаларнинг озиқ-овқатига гўшт маҳсулоти талаб бўйича берилмаётганини» кўрсатиб берган.

Телеканалдан «Клооп» билдиришларича, Касимова Парпиевани «дастурни эфирга чиармаслик учун пул талаб қилган» деб айтмоқда. Шу сабабдан журналист 24-февралда Ўш шаҳар прокуратурасига чақиртирилган.

ТMGнинг бош продюсери Нурлан Адаев «Клооп»га ариза асоссиз ёзилганини айтди. Унинг билдиришича, кўрсатув тасвирга олинган куннинг эртасигаёқ жуда кўп қўнғироқлар бўлган. Бир қанча одамлар офисга келиб, таниш одамларини ўртага солиб материални эфирга бермасликни илтимос қилишган. Бундан ташқари, у «журналистга ҳам таҳдидлар ва босимлар» бўлганини маълум қилди.

«Ўш шаҳридаги энг кўп бола борган боқчалардан бири “Мол-Булак” бўлгани сабабдан, биз бу боқча ҳақида эфир тайёрлашни лозим топганмиз. Бизнинг журналист боқча раҳбариятидан рухсат олиб, у ерда ўз ишини бажарган. Кўрсатув 2019 йилнинг март ойидан бери давлат ва муниципал ишхоналарнинг халққа кўрсатган хизматининг сифатини текшириш ҳамда назорат қилиш мақсадида тасвирга олиб келинади» — деб билдирди Адаев.

Ҳозирда телеканалнинг раҳбарияти шаҳар прокуратурасига Касимованин устидан ариза тайёрламоқда.

Ўш мэриясиннг матбуот котиби Азамат Абсаттаров теледастурдан кейин комиссия тузилиб «Мол булак» боқчаси текширилаётганини айтди. У ҳозирда бошқа боқчалар ҳам текширилаётганини қўшимча қилди.

«Комиссия текширув ишларини тугатгандан кейин материаллар шаҳар таълим бошқармасига ўтказиб берилади. Чунки бола боқчалар ўша ерга қарайди. Сўнгра чорани ҳам ўша идора кўради, биз назоратгина қиламиз», — деди Абсаттаров.

Материал эълон қилиниши арафасида ариза эгаси Турсунай Қасимовадан ва шаҳар прокуратурасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.