Космонавт Шарипов хитойликларни коронавирусга қарши курашишда қўллади

596

Қирғизистонда туғилган “Роскосмос”нинг космонавти Солижон Шарипов ҳамкасблари билан бирга “Ер — баримизнинг уйимиз” деган видео тасвирга тушган. Бу видеода космонавт хитойликларни коронавирусга қарши курашишда қўллади.

“Космосдан планетамиз қанчалик кичкина экани кўриниб туради. Келинглар унга ва унда яшаган одамларга эҳтиёткорона муомала қилайлик. Биз Хитой Халқ Республикасининг халқини хавфли касалликка қарши курашишда қўллаймиз. Яқинда муваффақиятга эришилади деб умид қиламиз”, — деди Шарипов.

Видеодаги бошқа фазогирлар Хитой тиббиётининг кучи вирусга етишини умид қилишларини билдиришди. “Биз Хитойга касалликни енгиб чиқишини тилаймиз”, — деб айтди фазогир Сергей Корсаков.

Солижон Шарипов — Ўш вилоятининг Ўзган шаҳрида туғилган ўзбек. 1998 йили у илк қирғизистонлик космонавт бўлган ва ҳозирча Қирғизистондан чиққан ягона космонавт бўлиб ҳисобланади.

Космонавт айтаётган вирус — бу январь ойида коронавирус номи билан маълум бўлган COVID-2019 вируси. 26-февралга келиб дунёда касалликни юқтириб олганларнинг сони 80 955га етди, унинг ичидан 2 763 нафари ҳалок бўлган. Аммо 30 минг нафарга яқин киши вирусдан тузалиб кетган.

Вирус кўпроқ Хитойда ёйилган — вирус билан касалланганларнинг 99 фоизга яқини айнан шу мамлакатда аниқланган.