Қўй-Тош воқеаси: Бош прокуратура ишни судга оширди

326

Бош прокуратура 7-8-августларда бўлиб ўтган Қўй-Тошдаги воқеалар бўйича жиноий ишни Биринчи май туман судига ўтказиб берди. Умумий 14 кишига айб қўйилди  — уларнинг орасида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, унинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов ҳамда собиқ депутат Равшан Жээнбеков бор.

Шунингдек судга депутатлар Ирина Карамушкина билан Асел Кодуранова ҳамда Атамбаевнинг тансоқчиси Канат Сагимбаев қатнашади.

Уларнинг бари «Одам ўлдиришга», «Одам ўлдиришга уриниш», «Оммавий тартибсизликларга», «Қуролларни ноқонуний айлантиришга», «Одамларни гаровга олишга» ҳамда «Ҳукуматни куч билан босиб олиш ҳаракатига»айланмоқда.

Бундан ташқари, «ҳукуматнинг вакилига нисбатан зўравонлик ёки қўрқитув», «терговчиннг ишига тўсқинлик қилиш», «ўқ отар қуролни ўғирлаш ёки тортиб олиш» ҳамда «судгача терговга алоқадор зўравонлик ва қўрқитув» бўйича айблар қўйилган.

Бошқа яна беш кишига нисбатан тергов билан ҳамкорликка рози бўлгани учун алоҳида ўрганиш иши бошланган.

Атамбаевнинг уйини штурмга олиш

Ҳукумат собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Қўй-Тошдаги уйини икки кунга чўзилган штурмга олишдан кейин 8-августда қўлга олган. Штурм вақтида бир спецназчи ҳалок бўлиб, 100га яқин киши жабрланган.

Ҳукумат Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича сўроққа уч марта келмай қўйгандан кейин уйини штурмга олишга қарор қилган. Атамбаев гувоҳ қатори сўроққа олиниши керак эди, аммо қўлга олингандан кейин унинг мақоми гумондорга ўзгарган.

Штурмнинг биринчи кунида, 7-августда, Атамбаевнинг тарафдорлари у ерда махсус операция ўтказаётган МХДҚнинг олти ходимини гаровга олган.

Кейинчалик Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов қўлга олиниб, депутат Ирина Карамушкина эса «одамларни гаровга олиш» бўйича гумонланиб, уй қамоғига олинишган.

Бундан ташқари, Атамбаев қўлга олингандан кейин ҳукумат «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш», «Одам ўлдириш» моддалари бўйича яна бир неча жиноий ишларни қўзғаган.