2020 йили ҳаж сафарига бориш ҳаққи 350 долларга қимматлади

622

2020 йилдаги ҳажга борувчи Қирғизистон фуқароларининг ҳар бири 3350 АҚШ доллари тўлайдиган бўлди. Маълумотни Қирғизистон мусулмонларининг дин бошқармаси эълон қилди. Ўтган йили ҳаж сафарининг қиймати 350 долларга арзон бўлган.

“Саудия Арабистони, жорий йилдан бошлаб [хаж]-визасини ва тиббий суғуртани пуллик қилиб қўйди. Шу сабабли ҳаж ҳаққи ҳам кўтарилди [...] Шунингдек ҳажга Мина, Арофат ҳамда Муздалифа водийларидан борганларга хизмат кўрсатувларнинг нархи қимматлади”, — деб тушунтирди муфтиятдан.

2020 йилнинг Макка шаҳрига ҳаж сафарига бориш учун Саудия Арабистони қироллиги Қирғизистонга 6110 квота ажратган. Солиштириб кўрсак бу ўтган йилга нисбатан 100 ўринга кўпроқ.

Ҳажга боришни истаганларнинг сони эса 7525 кишига қадар етган. Бу фуқароларнинг электрон навбатга қайди ўтган йилнинг 16-декабридан 30-декабригача ўтган. Навбатга туриш учун фуқаролар 500 АҚШ доллардан тўлашган. Ҳажга бориш имкониятини олган талабгорлар эса қолган 2850 долларини жорий йилнинг 26-февралидан 17-мартгача тўлаши лозим.

Муаллиф: Диана Омурзакова