Бишкекдаги  Ататурк парки турк гранти ҳисобидан реконструкция қилинади

413

Бишкек мэри Азиз Суракматовнинг турк элчиси Женгиз Камил Фират  билан учрашувида Ататурк паркини турк грантининг ҳисобидан реконструкциялаш қарори қабул қилинди.

Мэрия реконструкциянинг эскизини турк тарафига ўтказиб берган — унга «Бишкек архитектура бошқармасининг» ва «Бишкеккўкаламзорлаштириш хўжалиги» мутахассислари масъул бўлишган. Реконструкция эски парк аттракционларини тўлиқ янгиланишига ҳам дохил бўлиши мумкин.

500 минг доллар грант мэрия турк дунёсининг муниципалитетлари иттифоқи билан  меморандумга қўл қўйган вақтда, аниқроғи 2018 йили баҳорида ажратилган.

«Меморандумга қўл қўйдик, сўзлашувлар давом этмоқда. Туркия тарафи реконструкциянинг эскизини ҳозирча қабул қилганича йўқ», — деб билдиришди Бишкек мэриясининг матбуот хизматидан. Эскиз қабул қилиниши билан реконструкция бошланади.

Ататурк — Туркиянинг биринчи президенти. Бишкекдаги сайлгоҳ турк президентининг номига 1996 йили эга бўлган, унга қадар сайлгоҳ Дўстлик парки деб аталиб келган.

Ататурк  номидаги сайлбоғи — Бишкекдаги энг катта парклардан бири. Агар шаҳар ҳукумати 20 йил ичида 181 участкани шахсий мулк қатори тарқатмаганда, унинг ҳудуди бир қанча катта бўлган бўларди.