Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдангина эмас, Япония ҳамда Жанубий Кореядан келганларни ҳам икки ҳафтага махсус идорага жойлаштириш қарорини қабул қилди.
Мазкур қарорга бу ўлкаларда вирусга чалинганларнинг сони ўсаётгани сабаб бўлиши мумкин. 26-февралга келиб Жанубий Кореяда 12 киши ҳалок бўлиб, 1 146 киши касаллик юқтирган, Японияда эса олти киши ҳалок бўлгани маълум — уларнинг орасида Princess Diamond круиз кемасининг тўрт йўловчиси ҳам бор. Бундан ташқари, Японияда 161 киши ва лайнерда 691 одам вирус юқтиргани маълум.
Муассасадан билдирилишича, Қирғизистонда коронавирусни юқтириш ҳолатлари ҳозирча йўқ. Аммо чегарадаги барча назорат ўтказиш пунктлари кучатилган режимда ишламоқда. Коронавирус юқтириб олганларнинг қаторига кирган ягона қирғизистонлик Япониянинг касалхонасида карантинда ётибди — у круиз кемасида ишлаган. Унинг айтишича, унда юқиш асоратлари йўқ — қирғиз ТИВи ҳам шундай баёнот тарқатган.
Қирғизистонда Хитойдан келганлар карантинга касалхоналарга ёки уйларига жўнатилиб турган.
“Стационар шартида назоратда 143 киши бор, яшаган ери бўйича тиббий кўрикда 391 киши бор”, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Ҳукумат коронавирусга қарши
Вице-премьер министр Алтинай Омурбекова муассасаларга топшириқ берган: Таълим вазирлигига — ўқувчиларнинг орасида тушунтириш ишларини кучайтиришни, Ташқи ишлар вазирлигига — Хитойдаги қирғизистонликларнинг ҳуқуқларини ҳамда соғлигини ҳимоя қилишни топширган.
Бундан ташқари, Борубаева Иқтисод вазирлигига коронавирус сабабидан иқтисодий кўрсаткичларнинг тушиб кетишига йўл қўймаслик учун антикризис чоралар режасини ишлаб чиқишни тугатишни топширган. Давлат монополияга қарши агентлигига дори-дармон ва озиқ-овқатлар қийматини назорат қилиш топширилган.
Хитойда аввал номаълум бўлган коронавируснинг COVID-2019 янги тури билан боғлиқ пневманиянинг чиқиши Қирғизистонда ҳам, дунё юзида ҳам энг кўп муҳокама қилинган мавзуга айланди.
26-февралга келиб дунёда 80 995 юқтириш ҳолати қайд этилиб, унинг ичидан 2 763 киши ҳалок бўлган. Аммо 30 минг нафарга яқин одам вирусдан тузалиб кетган.
Вирус кўпроқ Хитойда тарқалган — вирус билан касалланганларнинг 99 фоизга яқини айнан шу мамлакатда аниқланган.