Асқаровнинг уйини қамоққа олиш бўйича суд йиғини даъвогарлар келмагани учун мартга қолди

489

26-февралда Олий суд даъвогарлар суд йиғинига келмагани боис умрбод озодликдан маҳрум қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг уйин қамоққа олиш бўйича суд мажлисини  2-мартга жилдирди. Бу ҳақда  «Клооп»га Асқаровнинг адвокати Валерьян Вахитов билдирди.

«Суд [иккинчи тарафнинг йўқлиги сабабли суд мажлисини кўчириш бўйича] фикримни сўради. Мен суднинг ихтиёрига қолдиришимни айтдим. Мен қарши чиқа олмайман. Ишни уларсиз кўриб чиқиш мен томондан жентельменлик бўлмай қолади. Мен тарафдан одобсизлик бўлади», — деб айтди Вахитов «Клооп»га.

2019 йили февралда Бишкекнинг Октябрь туман судининг суд ижрочиси ҳалок бўлган милиция ходимининг турмуш ўртоғи Чолпон Бечелованинг илтимоси билан ҳуқуқ ҳимоячисининг уйини қамоққа қўйган. Марҳум милиционернинг ўлимига 2010 йилдаги миллатлараро жанжал вақтида Асқаров айбланган.

Бу Асқаровнинг уйини қамоққа олиш бўйича илк харакат эмас — уй Асқаровга онасидан меросга қолган. Биринчи сафар ҳуқуқ ҳимоячисининг уйини 2010 йили Бозорқўрғон туман прокуратураси қамоққа қўйган. Ўша вақтда Вахитов Бишкекнинг Туманлараро судига буйруқни яроқсиз деб топиш илтимоси билан мурожаат қилган, чунки жиноят кодекси бўйича агар у судланаётган одамнинг номидаги ёлғиз уй бўлса уни қамоққа қўйиб бўлмайди.

Бозорқўрғон туман суди 2017 йили Асқаровнинг уйини қамоқдан чиқарган.

«Уйнинг қамоққа олиниши Жазо-процесс кодексининг нормаларини бузади — агар уйда, квартирада, судланган одамнинг оиласи доимий яшаётган бўлса, у ҳолда улар қамоққа олмайди. Мулкнинг қамоққа олиниши Асқаровнинг Конституцияда ёзилган турар жойга бўлган ҳуқуқини бузмоқда», — деб билдиришди «Бир Дуйно — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг юристлари.