ДРХнинг электрон хизмат кўрсатиш порталида яна икки онлайн сервис ишга кирди

447

«Рақамли Қирғизистон 2019-2023» Рақамли трансформациялаш концепцияси доирасида ДРХ электрон хизмат кўрсатиш порталида яна икки онлайн сервисни ишга киргизди. Энди «Болага суюнчини»нинг мақоми ва туғулганлиги ёки никоҳ ҳақидаги гувоҳноманинг аниқлилигини онлайн текшириш мумкин. Бу ҳақда идоранинг матбуот хизмати билдирди.

Хизматларни қўлланиш учун portal.srs.kg электрон хизмат кўрсатиш сайтига кириб, «Оила ва болалар» бўлимидан керакли хизматни танлаши керак.

Бола туғилгандаги «Болага суюнчи» бир марталик тўловининг тайинланиш мақомини текшириш учун боланинг ПИН кодинигина ёзиш керак бўлади. Туғилганлиги ёки никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг аниқлигини текшириш учун ҳужжатнинг серияси ва рақамини ёзиш керак.

Давлатга қарашли «Инфоком» ишхонаси амалга оширган ДРХнинг электрон хизмат кўрсатувлар портали фуқароларга онлайн хизмат кўрсатади, аммо айрим хизматлар авторизация талаб қилади. Ҳозирда порталдан авторизация талаб қилмаган онлайн хизматларнинг 16 турини олиш мумкин.

Муаллиф: Мундузбек Каликов