«Кыргыз темир жолу» қўриқчилари раҳбарининг истеъфосини талаб қилишди

461

Нима бўлди?

«Кыргыз темир жолу» давлат ишхонасининг ҳарбийлашган қўриқлаш хизмати ходимлари 26-февралда матбуот анжумани ўтказиб, раҳбари Нурлан Тамаевнинг истеъфосини талаб қилишди. Улар оммавий ишдан бўшатишлар, иш ўринлари сотилаётгани бўлиши мумкинлиги ва етакчисининг малакасизлиги ҳақида айтиб беришди. Тамаев танқидни инкор қилиб, матбуот анжумани иштирокчиларини «жиддий қоидабузарлар» деб атади.

Ходимларнинг позицияси

«Кыргыз темир жолу»нинг ҳарбийлашган соқчилик ходимлари етакчиси Нурлан Тамаевнинг истеъфояини талаб қилишди. Уларда етакчи  Нурлан Тамаевга нисбатан шикоятлари кўп.

Қўриқлаш хизматининг собиқ ходими Медер Качиевнинг айтишича, Тамаев етакчилик хизматига келиши билан жамоатдаги муомала бузилиб, кўплаб хизматдан бўшатилишлар бошланган. Шундай қилиб, 2018 йили 68 киши, 2019 йили 70дан ортиқ ходим хизматдан олинган.

Качиев етакчиси Тамаев иш ўринларини 500 долларга сотади деб ҳисоблайди.

Ходимлар вагонга текширувсиз киргизилган машқ минасига боғлиқ конкрет мисол келтириш орқали Тамаевнинг салоҳиятсизлигидан шикоят қилишди.

«Бу вагонга хатто хатни ҳам олиб ўтиб бўлмайди. Аммо, бугунги кунгача ходимларнинг бирортаси ҳам бунинг учун жазо олгани йўқ. Агар бу ҳақиқий мина бўлганда, трагедия бўлар эди», — деб айтиб берди Медер Качиев. Унинг айтишича, бу вазиятдан кейин икки проводникгина жазо олган — улар маоши озроқ хизматларга ўтказилган.

«Кыргыз темир жолу»нинг ҳарбийлашган қўриқлаш ходимлари кўп марта тизимларнинг барига, жумладан Бош прокуратурага Нурлан Тамаевнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш илтимоси билан мурожаат қилишганини айтишмоқда.

«“Кыргыз темир жолу”нинг бош директори Нурлан Тамаевнинг ишига эътибор қаратмаяпти. Бизнинг шикоятни бир-бирига жўнатиб, ҳеч ким яхшироқ жавоб бермаяпти», — деди Медер Качиев.

Етакчиларнинг позицияси

Нурлан Тамаев «Клооп»га билдиришича, Качиев икки ойдан бери «Кыргыз темир жолу»нинг ҳарбийлашган қўриқлаш ходими бўлиб ҳисобланмайди, матбуот анжуманининг бошқа иштирокчилари эса «жиддий қоидабузарлар».

«Улар жиддий қоида бузарлар, улар қонунларни бузиб, мажбуриятларини бажармай ўрганиб қолишган. Аввалги ва ҳозирда ишлаётган айрим ходимларга етакчиси барча нарсани қонун доирасида талаб қилаётгани ёқмайди. Улар филиал бошчисини ишдан олиш мақсадини кўзлашмоқда, чунки у ўта талабчан», — деб таъкидлайди Тамаев. Унинг айтишича, Качиев меҳнат низомини бузгани ва иш ўрнида сабабсиз кетма-кет уч соатдан ортиқ йўқ бўлгани учун бўшатилган.

Бундан ташқари, Тамаев Качиевнинг мина воқеаси ҳақидаги гапларини инкор қилди. Унинг айтишича, комиссия тузилиб, бир ойнинг ичида транспорт прокуратураси тарафидан текширув ўтказилиб, унинг асосида хатоликлар топилмаган.

Качиевнинг барча танқидий фикрларини Тамаев хизматдан олингани учун хафагарчилик деб ҳисоблайди.Качиев хизматдан олинган бўлса ҳам «Кыргыз темир жолу»да оммавий ишдан бўшатишлар йўқ.

Очиқ шикоятлар

Бу давлат идораларининг ходимлари етакчисининг ичтеъфосини талаб қилган ёки муассасадаги коррупция бўйича шикоят қилинган биринчи ҳолат эмас.

2018 йили Анара Мамбеталиева раҳбарларининг орасида коррупцияга қарши чиққандан кейин Давлат экотехинспекциянинг матбуот котиби лавозимидан олинган. Ўшанда у Давлат экотехинспекциянинг уч йирик амалдорини коррупцияда айблаган, уларнинг ичида хизматдан кетиш ҳақида аризасини ёзиб бўшатилган муассасанинг статс котиби Таалай Асилбеков ҳам бўлган. Кейинчалик давлат кадр хизмати Мамбеталиевани Давлат экотехинспекциядаги матбуот котибияти хизматига қайтарган.

2019 йилнинг ноябрь ойида эса чегара хизматининг Ўш вилояти бошқармасининг катта офиқери Талгат Аланов матбуот анжумани ўтказиб, журналистларга ўзи ишлаётган идорадаги коррупция ҳақида айтиб берган.

У «Достук» назорат ўтказиш пунктидаги ноқонуний пул тўплаш фактлари, лавозимларнинг сотилиши ва бир чегара пунктидан бошқасига ўтиш учун раҳбариятга пул бериш керак эканлиги ҳақида айтиб берган.

Кейинчалик «Достук» назорат ўтказиш пунктининг етакчиси Талант Айтпаев хизматидан вақтинчалик четлатилган — Аланов мисол қатори бу пунктдаги коррупция ҳақида айтиб берган эдию Давлат чегара хизмати Айтпаевнинг четлатилиши Алановнинг матбуот анжуманига боғлиқ эмас деб айтмоқда.

Муаллиф: Адеим Убакаеева