Қоракўл шаҳар кенгашининг депутати ҳамкасбининг устидан МХДҚга ариза ёзди

476

«Табилга» партиясининг Қоракўл шаҳар кенгашидаги депутати Азамат Айтбаев КСДП партиясининг депутати Туганбек Чолпонбаевнинг устидан МХДҚга ариза ёзди.

Айтбаев «Азаттык»қа берган интервьюсида, 25-февраль куни шаҳар кенгашининг йиғинида Чолпонбаев уни мэрнинг ҳисоботини қўллаб, бошқа депутатларни ҳам ҳисобот учун овоз беришга ундагани учун калтаклаганини айтган.

«Мени 18 депутат қўллаб, мэрнинг ҳисоботи қабул қилинди. Ўша заҳоти Чолпонбаев мени залдан чақириб чиқию, қўшни хонага олиб кириб, шапалоқ билан қулоқ чаккамга урди. Эшикни ёпиб олиб, яна бир неча марта юз-бошимга уриб, қорнимга зарб берди. У мени  "мэрнинг ҳисоботини ўтказмаслик керак эди, сен нега саботаж қиляпсан?" деб жеркиди.  Калтаклаб туриб яна "юр эшикка" деб, ташқарига чиққанда қайта қучоқлаб кечирим сўради», — деб билдирган Айтбаев.

Депутатнинг айтишича, у ўша куниёқ суд-тиббий экспертизадан ўтган. МХДҚда Айтбаевнинг аризасини Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига қайд этган.

Ҳозирда Қоракўл шаҳар кенгашида беш партиянинг ҚСДП, «Онугуу-Прогресс», «Табилга», «Киргизстан» ҳамда «Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари бор. Аммо жорий йилнинг 12-апрелида маҳаллий кенгаш учун навбатдаги сайлов ўтади.