Миллий банкнинг маълумотига кўра, ўтган йили чет ўлкада юрган Қирғизистон фуқаролари мамлакатга 2 миллиард 407 миллион АҚШ долларини жўнатишди. Мазкур маблағларнинг деярлик 90%и Россиядан келган — 2 миллиард 358,4 миллион АҚШ доллар.
АҚШнинг ўзидан қирғизистонликлар юртига 30,7 миллион доллар ўтказишган. Қолган давлатлардан ўлкага 15,4 миллион доллар жўнатилган.
2018 йили эса Қирғизистонга 2 миллиард 685,4 миллион доллар жўнатилган — жорий йилга нисбатан 2019 йили пул ўтказмалари 278,4 миллион долларга ёки 10 фоизга камайди.
Ўтган йилнинг натижасига кўра Қирғизистондан 554,5 млн доллар хорижга чиқарилган — унинг 547,6 миллион доллари Россияга жўнатилган.
Муаллиф: Диана Омурзакова