Хитойдан чиқа олмай қолган ҳайдовчи Қирғизистонга қайтарилди

383

Хитой фуқаросини уриб олгани сабабли Хитойдан чиқа олмаётган ҳайдовчи Қирғизистонга қайтарилди. У карантинга жойлаштирилган.

Султан Таалайбеков чегара ёпилгандан кейин Хитойда қолиб қолган қирғиз ҳайдовчиларининг охиргиси бўлган.

Қирғизистоннинг узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар касаба уюшмасининг етакчи ўринбосари Игорь Голубевнинг айтишича, Хитойнинг қирғиз ҳайдовчисига даъвоси йўқ.

“Бизнинг дипломатлар тарафидан жуда оғир ва фаол дипломатлар тарафидан жуда оғир ва фаол сўзлашувлар ўтказилди, жабрланган тараф билан ишни судгача етказмаслик бўйича келишувга эришилди. [...] Таалайбеков Хитойдан чиқиб кетди, ундан барча даъволар олинди, унга транспортни жарима майдонидан чиқариш ва Хитойдан чиқиш бўйича ёрдам кўрсатилди”, — деб билдирди Голубев.

Таалайбеков Хитойнинг фуқароси маст аҳволда бўлиб қирғизнинг машинаси олдига ўзи қулаб тушганини айтган.

Узоққа қатновчи ҳайдовчилар январь ойининг охирида Ўш вилоятидан Хитойга йўл олишган. Ўнлаб оғир юк машинаси товар ташиб келиш учун жўнаб, аммо қирғиз-хитой чегараси ёпилгани сабаб Қирғизистонга қайтиб келишга улгурмай қолишган.

Ўшанда эпидемиологик вазият эълон қилингани сабаб 54 қирғизистонлик Хитойда қолиб кетган. Уларнинг ичидан 32 киши Топо ва 22си Уулчат шаҳрида қолган. Уларнинг бари Қирғизистонга қайтиб келиб, карантинга жойлаштирилди.

Муаллиф: Адеим Убакеева