Қатран қишлоқ кенгашининг етакчиси Сапарали Борубаевга яна иш очилди

369

Баткен вилоятининг Лайлак туманидан Қатран қишлоқ кенгашининг етакчиси 14-февраль куни “Безорилик моддаси билан гумонланиб”, Лайлак туман ИИБи тарафидан қўлга олинган. Унга нисбатан айни кенгашнинг депутати Нуридин Дуйшобаев милицияга ариза билан мурожаат қилиб, Борубаев уни “уят сўзлар билан ҳақоратлаб, безорилик қилиб, танасига зарар етказганини” билдирган. Аммо кейинчалик Дуйшобаев Борубаевга нисбатан ёзган аризасига қарши ариза ёзган.

Бироқ Лайлак туман суди Борубаевни Ўшдаги ТИЗО-25га 14-апрелга қадар қамоқда қолдирди. Борубаевнинг адвокати Асилбек Кунгуров “Клоопга билдиришича, 2012 йили Қатран қишлоқ ҳукуматида маҳаллий турғунлар олтин конни ишлатишга қарши чиқишганда “тўнаш” фактлари қайд этилган. Ҳозирда Борубаев мазкур факт бўйича яна айбланмоқда.

Баткен вилоят ИИБининг матбуот котиби Дамира Юсупова Борубаевга “Безорилик” моддасидан ташқари “Тўнаш”, “Оммавий тартибсизликлар” ҳамда “Бировнинг мулкини йўқ қилиш” моддалари билан иш қўзғалганини тасдиқлади.

Сапарали Борубаевга 2012 йилнинг 19-20 ноябрь кунлари Лайлак туманининг Қатран қишлоқ ҳудудининг Ўзгариш қишлоғининг Алмали тоғида жойлашган “Апрельская” олтин кони участкасида “Алаурум” компаниясига қарши қилинган оммавий тартибсизлик, талончилик, бировнинг мулкини йўқ қилиш фактлари билан қўзғалган жиноят иши бўйича қўшимча гумон бўйича маълумотнома жиноий иш доирасида берилган”, — деди Юсупова.

Матбуот котиби Дуйшобаевнинг қарши аризаси бўйича хабари йўқлигини билдирди. Аммо вилоят милициясидан нима учун 8 йил аввалги иш бўйича маълумотнома Борубаевга ҳозир жўнатилаётганини тушунтира олишгани йўқ.

адвокат Кунгуров ҳуқуқ ҳимоячилари Борубаевга нисбатан босим ўтказганини таъкидлади.

Икки ойга қамалганидан норози бўлган Борубаев Баткен вилоят судига шикоят қилди. Суд йиғини 27-февраль кунига тайинланди.

Муаллиф: Айтурган Рахматали қизи