Боткен депутатини калтаклашда гумонланиб унинг етакчиси қўлга олинди

466
Сапарали Борубаев

Баткен вилоятидаги Лайлак туманининг Қатран қишлоқ кенгашининг етакчиси Сапарали Борубаев 14-февралда Лайлак туман ИИБи тарафидан қўлга олиниб, вақтинчалик ушлаб турилувчи жойга киргизилди.

Аммо  фаол Гулжигит Исаков фейсбук саҳифасида Борубаевни «бугунги куннинг қаҳрамони деб атаб, уни юқори томондан тушган буюртма билан қамашганини» билдирди.

«Сапарали Борубаевни маҳаллий кенгашнинг бир депутатини ёзган тўқима шикояти асосида Лайлакда милицияга олиб бориб қамаб қўйишди», — деб ёзган Исаков.

Баткен вилоят ИИБининг матбуот хизматидан Борубаевнинг қўлга олинишида «сиёсий бўёқлар йўқлигини», у 12-февраль куни Қатран қишлоқ еенгашининг депутати Нуридин Дуйшобаевни калтаклашда гумонланиб қўлга олинганини айтишди.

Воқеа «Безорилик» моддаси билан расмийлаштирилиб, судгача текширувга олинган.

Борубаев ўтган йилнинг 14-сентябрида фейсбук орқали жонли эфирда тожик тараф қирғиз-тожик чегарасининг баҳсли ҳудудида қурулиш бошлаганини билдирган. Бундан ташқари, чегара масаласи хал қилинмаса Лайлак тумани ва Баткен вилоятининг уч қишлоқ ҳукумати анклав бўлиб қолиши мумкинлигини айтиб чиққан. Бу сўзлардан кейин Борубаев Ички ишлар вазирлигида 8 соат сўроқ берган.

Борубаев «Чегара» жамоатчилик уюшмасини ҳам бошқаради. Мазкур ташкилот январнинг ўрталарида Бишкекда икки бор чегара масаласига боғлиқ митинг уюштирган. Уларнинг тарафдорларидан бири Баткендаги чегара жанжалида қўлга олинган тўрт турғунни бўшатиш ҳамда  ўша вақтдаги вице-премьер-министр Жениш Разаковнинг истеъфога кетказиш бўлган.

Муаллиф: Тимучин Аканов