Жээнбеков парламентда нималарни айтди? 

454

Сооронбай Жээнбеков 20-февралда Жогорку Кенешнинг йиғинида нутқ сўзлади. Президент суд ислоҳоти, коррупцияга қарши курашиш, маошларни кўпайтириш ва ҳудудларни рақамлаштириш бўйича айтди. “Клооп” унинг айтганларини баён қилиб беради.

Суд ислоҳоти

Терговнинг ва суд процессининг очиқ-ойдинлигига йўналтирилган Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестри ишлай бошлади. Рақамли инфраструктура, аудио-видео кузатув ҳамда протоколлаштириш киргизилмоқда.


Қонун бузган бир неча судьялар лавозимидан бўшатилди


Пул маблағи ҳам бюджетдан етарли даражада ажратилмоқда. Аммо, икки йиллик турмуш кўрсатганидек, молиялаш, рақамлаштиришдан ташқари — виждон суди ўрнатилмагунча, суд тизими тозаланмайди.

Судларнинг инсон виждони, ички иймони уйғонмаса, суд ислоҳоти муваффақиятга эришмайди. Бусиз қанча маблағ сарфламайлик, муваффақиятга етмайди.

Суд ислоҳотини техник, моддий жиҳатдан етарли даражада олиб бормоқдамиз. Унинг муваффақияти судларнинг ўзига боғлиқ. Уларнинг виждоний судига боғлиқ.

Коррупцияга қарши кураш

Дахлсиз, тўхтовсиз ишлаган коррупция тизимларини тузишган айрим юқори амалдорларга, пора олувчиларга қарши очиқ кураш бормоқда. Бу иш бундан кейин ҳам давом этади, кучаяди.

Албатта, коррупционерларни қамаш йўли билангина коррупцияни бартараф қила олмаймиз.

Коррупциянинг олдини олиш мақсадида ўлкани рақамлаштириш, иқтисодий жиноятларни декриминаллаштириш йўлларини қўлга олмоқдамиз.

Рақамлаштириш

Рақамлаштириш сиёсатининг натижаси қатори, ҳозирда фуқароларимизга 191 давлат хизмат кўрсатиши ва сервис электрон шаклда очиқ бўлди.


Пособияларни тўлашда ортиқча бюрократия бекор қилинди


Ҳуқуқ тартибот органлари барча регионларда “Умумий дераза” марказлари орқали халққа хизмат кўрсатмоқда.

“Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини ишга киргизиш орқали, видео кузатув тизимлари ўрнатилган ерларда йўл ҳалокатларининг сони деярлик 50 фоизга камайди. Республика бўйича, яна қўшимча уч юздан ортиқ видео кузатув аппарат комплекслари ўрнатилади. Йилнинг охирига қадар Патрул хизмати барча ҳудудлар бўйича тарқатилади.

Маошлар ва пособиялар


Оилавий шифокорларнинг маоши ўрта ҳисоб билан 30 фоизга қадар ортирилади


Ҳозирда соғлигининг имконияти чекланган болаларни қўллаш учун социал пособия миқдори 3000 сомдан 4000 сомга қадар кўтарилиб, уларнинг ота-оналарига маош тўлана бошлади.

Гемодиализни бепул олиш учун охирги икки йилда 1 млрд 600 млн сом ажратилди. Кичик хизмат кўрсатувчи ходимларнинг маоши ўрта ҳисоб билан икки баробарга кўтарилди.

“Миллий” мақоми бор маданият ходимларининг маоши 80 фоизга кўпайтирилди. Оддий милиция ходимларининг меҳнат ҳаққи — камида 40 фоизга кўтарилди.

Шартнома асосида хизмат ўтаган ҳарбий ходимларининг ойлик маошлари 30 фоизга ортирилди. Армиямиз янги турар жойлар, ижтимоий объектлар, заставалар ҳамда техника билан таъминланмоқда.

Маошларни кўпайтириш учун бюджетдан умумий қиймати 14 млрд сомга яқин маблағ сарфланди. Маошларни кўтариш иши давом этади.

“Арзон турар жой” дастури асносида тўрт ярим мингдан ортиқ оила турар жой билан таъминланди. Уларга 5 млрд. сомлик ипотека кредити берилди.

Аҳолини тоза сув билан таъминлаш


Ирригация — бу амбицияли мақсадимиз


Ирригация дегани — бу ишчи ўринлар, янги экин ерлари. Бу миграцияни тўхтатиш, ҳудудларни ривожлантириш, янги участкаларнинг пайдо бўлиши. Бу — истиқболдаги мақсадимиз. Уни амалга ошириш учун барча имкониятларни сарфламоқдамиз. Чунки, бу дастур — янги авлоднинг келажагига йўналтирилган миллий лойиҳа.

Охирги йиллари 107 қишлоқ тоза сув билан таъминланди. 2024 йилга қадар 715 қишлоқда қурилиш ишларини якунлаб, тоза сув инфраструктурасини янгилаймиз.

Умумлаштириб айтганда, яқин 5 йилда Қирғизистоннинг барча регионлари тоза сув билан таъминланади. Асосан грант элементлари билан, узоқ муддатли кредит жалб қилмоқдамиз. Бюджетдан ҳам маблағ ажратилмоқда.

Экспорт

Маҳаллий маҳсулотларни экспортлаш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида 19 19 ветеринария ва 4 фито-санитар лаборатория ишга киргизилди.

Ўтган йили чорва маҳсулотларини экспортлашнинг кўлами 24,5 фоизга ўсди. масалан, бизнинг тадбиркорлар Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Япония ва бошқа мамлакатларга маҳсулот чиқара бошлашди.

Ҳамкорлик доирасида Хитойга от, асал ва қуруқ сут экспортлаш имконияти очилди. Хитой Халқ Республикасининг умумий реестрига қирғизистонлик 13 сут ишлаб чиқувчи ва 4 асал ишлаб чиқариш ишхона киргизилди.

Ташқи сиёсат

Бизнинг ҳамкорлар — Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва бошқа давлат раҳбарларининг даражасида натижали сафар алмашувлар бўлди.

Бу йилда Европа Иттифоқи билан кенгайтирилган ҳамкорлик бўйича келишувга қўл қўямиз. АҚШ, Япония ва Эрон билан ҳамкорлик қиламиз.

Жамоатчилик хавфсизлик келишими ташкилотида, Шанхай Ҳамкорлик ташкилотида, Турк кенгашида Қирғизистон етакчилигини муваффақиятли ўтказди.

Энергетика ва қурилиш

Тўқтоғул ГЭСини реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда Қамбар-Ата-2 ГЭСининг иккинчи гидроагрегатини эксплуатацияга киргизиш, Ат-Баши ГЭСини реконструкциялаш бўйича ишлар давом этмоқда.


Қамбар-Ата-1 ГЭСининг ва Юқори Норин ГЭСларининг каскадининг қурилишига инвестор изланмоқда.


Яқинда CASA–1000 электр симларини тортиш ишлари бошланади. Бу лойиҳа электр энергияни экспорт қилиш имкониятимизни ортиради.

Транзит потенциали юқори бўлган йўлларни қуришга ҳамда таъмирлашга ўзгача аҳамият қаратамиз. 2019 йилнинг натижаси билан республика бўйича 335 км йўлга асфальт тўшалди. Ўтган йилдан бери ҳар бир туманда, шаҳарда 3 километрдан кам бўлмаган йўлларга асфальт тўшаш ишлари бўлмоқда.

2019 йили 40 туман маркази ва 8 шаҳарда 141 км йўлга асфалть тўшалди. Бу йил туман марказларида 150 км йўлга асфальт тўшаш режалаштирилмоқда.

2020 йилдаги парламент сайлови

Сайлов яқинлашар экан сиёсий жараёнда фаоллик ўсади. Сиёсатчилар кўп йиллардан бери амалга оширилмаган ва ҳал қилинмаган муаммоларни кўтариб чиқа бошлайди.


Сайловни мамлакат тинчлигига зарар етказмайдиган шаклда ўтказишга масъулмиз.


Тўққиз фоиз дегани чиқди мана шу ерда ўтирган депутатлар, кўпинглар қўллаб, қонун қабул қилинган эди.

Ҳозир 9 фоиз, 7 фоиз, 5 фоиз, ҳатто 3 фоиз деган фикрлар ҳам айтилмоқда. Ҳозир фоиз бўсағаси бўйича қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Сайловда енгиб келган партияларнинг қайси бири бўлмасин, мамлакатнинг манфаатида бирга ишлашга тайёрман.