Финпол Матраимовнинг мулкини текшириш ишини МХДҚга ўтказиб берди 

389

Финпол божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текшириш бўйича ишни МХДҚга ўтказиб берди. Муассасадан «Клооп»га иш ўтган йилнинг охиридаёқ ўтказилганини билдиришди. 

Райимбек Матраимовнинг мулкини текшириш иши президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи билан 2019 йилнинг январида бошланган. 

Ўтган йилнинг июль ойининг охирида идора суриштирув натижасини эълон қилган — Матраимов оиласининг Қирғизистонда декларацияланган мулки текширилиб, уларнинг чет ўлкадаги мулклари ҳақида маълумотлар сўралган. 

«Азаттык»нинг Қирғизистондан чиқарилиб кетган 700 млн доллар ва унга Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиш эҳтимоли бўйича суриштируви чиққандан кейин ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев финполдан бир неча бор текширувни тезлатишни талаб қилган. 

Финполнинг етакчиси Бакит Таиров терговчилар чет ўлкада Матраимовларнинг мулкини топишмаганини билдирган.  Кейинчалик «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг журналистлари Матраимовларни оиласининг Дубайда 12 млн долларлик мулки борлигини тасдиқловчи фактларни келтириб суриштирув эълон қилган. 

Депутат Искендер Матраимов журналистларга текширув терговчилар биргина укаси Райимбекнигина эмас, Матраимовларнинг бошқа оила аъзоларининг ҳам мулкларини текшираётгани учун чўзилиб кетганини тушунтирган.