Парламент Олий суднинг судьясини муддатидан аввал хизматидан олинди 

Олий суднинг судьяси Нургул Сатибалдиева 19-февралда Жогорку Кенешнинг қарори билан муддатидан аввал ишдан бўшатилди.

Президентнинг парламентдаги мухтор вакили Курманбек Дийканбаевнинг айтишича, Сатибалдиева ўз истаги билан хизматдан кетиш учун ариза ёзган. 

Рўйхат олинган 100 депутатнинг ичидан 78 депутат уни хизматдан бўшатиш учун овоз берган. «Қарши» овозлар бўлмаган. 

Нургул Сатибалдиева Олий судда 2012 йилдан бошлаб ишлай бошлаган, у фуқаролик ишлари бўийча коллегия таркибида бўлган. 2019 йили декабрда президент Сатибалдиевага Қирғизистоннинг хизмат кўрсатган юристи номини топширган. 

2018 йили ҳуқуқ ҳимоячилари Сатибалдиевани «судьяларнинг қора рўйхатига» киргизишган. У рўйхатга ОАВларга нисбатан текширув ишларини олиб борган судьяларни, шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, коррупцияда гумон қилинганлар ёки сиёсий буюртмаларни амалга оширган судьяларни киргизишган.