Давлат экотехинспекция билан Давлат қурулишнинг янги етакчилари тайинланди

43
Мирзабек Жипаркулов ва Урмат Кокочаров

Давлат экотехинспекциянинг янги етакчиси бўлиб Мирзабек Жипаркулов тайинланди. У бунга қадар Давлат экотехинспекция директорининг техник блоги бўйича ўринбосарлик хизматида меҳнат қилиб, Megacomнинг Ўшдаги ҳудудий вакиллигининг директори бўлган. 

Жипаркулов идоранинг етакчилик хизматига  Жолдошбек Жунушевнинг ўрнига келди. Жунушев эгаллаган хизматидан 31-январда, аниқроғи президент уни Хавфсизлик Кенгашининг йиғинида танқидга олгандан кейин кетган. 

Хавфсизлик кенгаши Давлат экотехинспекциянинг бир неча ходими тизимли турда шантаж бўйича қўлга олинганидан, муассасанинг етакчисини хизматдан олишни ҳукуматга тавсия қилган. Бундан ташқари,  «муассасада Хавфсизлик кенгаши қарорларининг амалга ошишига боғлиқ бузишлар бўлган».

Давлат қурулишнинг янги етакчиси бўлиб айни муассада етакчининг ўринбосарлик хизматида ишлаб келган Урмат Кокочаров тайинланди. У раҳбарлик хизматига Бакит Абдиевнинг ўрнига келди. 

Абдиев ҳам президентнинг ҚР барқарор тараққиёт бўйича Миллий кенгашининг қошидаги Саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўмитанинг йиғинида айтган танқидидан кейин ишдан бўшатилган. 

2020 йилнинг биринчи ойлари хизмат ўрин алмашувлари билан ҳам ёдда қолди. Ҳукуматнинг Баткен ва Жалолобод вилоятларидаги вакилликлари, ФҲВнинг етакчиси, вице-премьер-министрлар, ДРХнинг ва  «Унаа»нинг етакчилари алмаштирилган.

Муаллиф: Мундузбек Каликов