Хитойнинг Ухань шаҳридан қайтиб келган Қирғизистоннинг 18 фуқароси икки ҳафталик мажбурий карантиндан ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги улар 15-февралда қаноатланарли аҳволда уйларига чиқарилганини хабар қилди.
«Уларнинг бари, 2-февралда, аэропортда тегишли текширувлардан ўтгандан кейин карантинга жойлаштирилган, янги коронавируснинг белгилари бор-йўғи текширилди – таҳлилнинг натижаси тоза чиқди. Карантин вақтида улар билан тиббиёт ходимларгина муомалада бўлишди», — деб таъкидлашди муассасадан.
Уханда бўлиб ўтган қирғизистонликлар Бишкекка Нур-Султондан махсус борт билан олиб келинган. У у ерга қозоқ тарафнинг ёрдами билан келишган.
Аввалроқ Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28-январдан бошлаб Хитойдан Қирғизистонга 634 киши қайтиб келганини хабар қилган. Уларнинг ичидан 552 киши уй шароитида тиббий қаровга олиниб, яна 82 нафари тиббиёт масканларида карантинга жойлаштирилган.
«Уханнинг ўзидан келганлар обсервацияга жойлаштирилган. Улар 18 киши. ХХРдан келганларнинг бари бир неча кун температуранинг бор-йўғи текширилмоқда. Ҳозирги кунда коронавирусга шубҳали одамлар йўқ», — деб билдиришган идорадан.
Хитойдаги коронавируснинг чиқиши ортидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги эпидемиология хизматининг қошида узлуксиз алоқани йўлга қўйди. Қуйидаги телефон рақамлари орқали консультация олиш мумкин: 0312323055, 0312323202, 0550033607.
Хитойдаги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Ухань шаҳри бунгача маълум бўлмаган «Covid-19» коронавируснинг ўчоғи бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалдан камида 1700 киши вафот этиб, 70 мингдан ортиқ юқиш ҳолати рўйхатга олинган. 11 минг нафарга яқин киши тузалган.
Хитой ҳукумати 11 млн одам жойлашган Ухань шаҳрини карантинга ёпиб, шаҳардаги темир йўқ ва авиарейсларни бекор қилиб, шаҳар ичидаги транспортни тўхтатган.
Янги вирусни юқтириб олиш бўлган деярлик барча ҳолатлар Хитойнинг ҳудудида аниқланган, аммо юқтирганлар бошқа ўлкаларда ҳам топилмоқда: Тайланд, Вьетнам, Сингапур, Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Тайвань, Непал, Франция, АҚШ ва Австралия.
Жаҳон соғлиқни сақлаш (ЖСС) ташкилоти 31-январда коронавируснинг янги тури туфайли Хитойдаги пневмониянинг чиқишини халқаро аҳамиятдаги фавқулотда ҳолат деб эълон қилган.
Балтимордаги Жон Хопкинс университетининг қошидаги тизимли тадқиқотлар маркази коронавируснинг тарқалишини доимо янгиланиб турувчи статистикаси бўлган сервис ишлаб чиққан — Wuhan Coronavirus (2019-nCoV) Global Cases (by Johns Hopkins CSSE).
Унда вирус юқтириб олганларнинг ва касалликдан ҳалок бўлганларнинг сонини кўриш мумкин, шунингдек вируснинг ўлкалар бўйича тарқалиши даражасини кузатиб турса бўлади.