Баткен вилоятининг мухтор вакили Бош вазирининг ўринбосари бўлди

570

Президент Сооронбай Жээнбеков Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили Акрам Мадумаровни вице-премьер министр хизматига тайинлади. У 11-февраль куни хизматидан ўз истаги билан бўшатилган Жениш Разаковнинг ўрнига келди.

Мадумаровнинг номзодини ҳукумат етакчиси Мухаммедкалий Абилгазиев парламентнинг депутатларига тавсия қилиб у чегара масалаларини яхши билишини айтди.

“Акрам Камбаралиевични шу хизматга тавсия қилаётганимизнинг энг асосий сабаби, биласизлар, бизда чегара масаласи бор. Жумладан энг мураккаби Тожикистон Республикаси. Мадумаров Баткен вилоятида туғилиб-ўсиб, ернинг жуғрофий жойлашувини, аҳолининг шартини, ҳолатини яхши билади. Давлат комиссиясининг таркибида ҳам фаол ишлади […] Давлат чегарасида бўлаётган муаммоларни ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшди. Вице-премьер хизматида яхши ишлаб беради”, — деб ишонтирди Абилгазиев.

Мадумаров жамоатчиликда Баткен давлат университетининг ўқитувчиларини галстук тақмагани учун танқид қилгани билан ҳам танилган. Унинг ҳаракати ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиниб, аксарият қўлланувчиларнинг норозилигини туғдирган эди.

Биолог, ҳоким, ҳукумат вакили

Мадумаров 43 ёшда, олий маълумотли. 2005 йили биология илми бўйича кандидатлик диссертациясини ёқлаган. 2012 йили Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатия академиясининг халқаро алоқалар мутахассислигини тамомлаган. Меҳнат йўлини аграр академияда ўқитувчи қатори бошлаган. 2006-2013 йиллари президентнинг иш бошқармасида ишлаган. 2013-2017 йилгача Қадамжой туманининг ҳокими бўлиб ишлаган.

2017 йили эса президентлик аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлиб, кейин икки йил Давлат кадр хизматини бошқарган. Мадумаров ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакили бўлиб ўтган йилнинг апрель ойида тайинланган.