Матраимовнинг қудасига нисбатан хизмат суриштируви олиб борилмоқда — Божхона хизмати

611

Давлат божхона хизматининг раис ўринбосари Султан Мамасадиқов божхона хизматининг офицери Эркинбек Айдаровга қарши хизмат суриштируви ўтказилаётганини хабар қилди.

“Мамлакатдан пул маблағларини чиқаришга иштироки бор ходимга нисбатан хизмат суриштируви ўтмоқда”, — деди Мамасадиқов.

Эркинбек Айдаровнинг исми “Азаттык”, “Клооп” ва OCCRP ҳамкорликда чиқарган журналистик суриштирувда тилга олинган.

Эркинбек Айдаров — Қирғизистон жанубидаги божхонанинг темир йўл пунктида инспектор. Саймаитининг айтишича, Айдаров унга, унинг ичида Абдуқодирни оиласининг пулларини чиқариб турган яширин курьерларнинг қаторида бўлган.

Саймаити журналистлар билан бўлишган нақд пул ҳақида декларацияларнинг бирига кўра, Айдаров 2016 йилнинг 25-мартида Туркияга учувчи рейсга 715 200 АҚШ долларини олиб кирган. Божхона офицери бу пулни декларацияда ўзи топган даромади қатори кўрсатган.

Қирғизистоннинг бизнес реестридаги маълумотга кўра, унинг бунча йирик миқдордаги даромад олиб келадиган даражада бизнеси йўқ. Давлат ходими қатори 200 АҚШ долларига етмаган ўртача ойлиги ҳам бунга етмайди.

Айдаров журналистларга қисқа интервьюсида курьер қатори ишлаганини инкор қилди. “Бу ҳақда эшитмаган эканман, билмас ҳам эканман. Кечирасизлар”, — деб телефонни қўйиб қўйган.

Абдуқодирнинг ҳукуматдаги алоқаси

Хабибулла Абдуқодир хитойлик уйғур миллатли тадбиркор бўлиб ҳисобланади. У ўзининг ишончли одами орқали Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга тегишли бўлган “Форум” биносини сотиб ололган.

Бу ҳақда собиқ президент ўзи ҳам айтган ва интернетда пайдо бўлган Атамбаевнинг Абдуқодир билан тушган сурати улар бир-бирини яхши танишгани ва яқин алоқада бўлишганини очиқлаб туради.

Ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков ҳам Абдуқодир билан таниш эканини тасдиқлаб, аммо у билан “бизнес манфаати” йўқлигини билдирган.

Бунга қадар Хабибулла Абдуқодирнинг қариндоши Хадир Маймайтили ҳамда Райимбек Матраимовнинг турмуш ўртоғи Уулкан Тургунова биргаликда Дубайнинг қиммат туманларидан бирида кўп қаватли биноларни қуршаётгани маълум қилинган.

Бундан ташқари, Абдуқодир билан Финполициянинг етакчиси Бакир Таировнинг қариндошлари ҳам бизнес ҳамкор. Улар Чотқолдаги Кассан сурьма конини биргаликда ишлатишади.