«Паразитлар» — «Оскар»нинг бош статуэткасига лойиқ кўрилган Осиёдан чиққан илк фильм

624

“Паразитлар” — “Оскар”нинг тарихида “Энг яхши фильм” номинациясида ғалабага эришган илк хорижий фильм. Бундан ташқари у бу номинациядаги илк Осиё (Жанубий Корея) фильми.

 

Мазкур фильм олти номинация учун курашиб, уларнинг тўрттасидан ютиб олган: “Энг яхши фильм”, “Энг кучли режиссёр”, “Энг яхши оригинал сценарий” ҳамда “Энг яхи хорижий фильм”.

“Энг яхши постановкачи рассом” ва “Энг яхши монтаж” номаницияларини “Бир гал… Голливудда” ҳамда “Форд Феррарига қарши” фильмлари қўлга киритди.

Фильмнинг режиссёри Пон Чжун Хо илк мукофотини олиш учун саҳнага чиқар экан бундай қувончли воқеадан кейин маст бўлишини билдирди. У иккинчи ҳайкалчани олгандан кейин тонг отгунча кечаси билан ичишини айтди.

 

“Менда гап қолгани йўқ. Бир куни шундай бўлади деб тасаввур қила олмасдим. Менда ҳозир тарихда энг муҳим ҳолат бўлаётгандек туйғу бор. Кино санъати академиясининг барча аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдираман”, — деб айтди “Паразитлар” фильмининг продюсери Квак Син-Э бош мукофотни олар экан.

Бунга қадар “Паразитлар” фильми Канндаги кинофестивалда “Олтин пальма новдаси” мукофотига ва “Чет тилдаги яхши фильм” сифатида “Олтин глобус”ни олган.

92-чи “Оскар”да ғалабага эришганларнинг тўлиқ рўйхати:

  • Энг яхши фильм — “Паразитлар”
  • Энг яхши режиссёр — Пон Жун-хо (“Паразитлар”)
  • Энг яхши актриса — Рене Зеллвегер (“Жуди”)
  • Энг яхши актёр — Хоакин Феникс (“Жокер”)
  • Иккинчи пландаги энг яхши актриса — Лора Дерн (“Бир никоҳ тарихи”)
  • Иккинчи пландаги энг яхши актёр — Брэд Питт (“Бир гал… Голливудда”)
  • Энг яхши саундтрек — “Жокер”
  • Энг яхши қўшиқ — “Рокетмен”
  • Энг яхши оригинал сценарий — “Паразитлар”
  • Энг яхши адаптацияланган сценарий — “ҚуёнЖожо”
  • Энг яхши анимация фильми — “Ўйинчоқлар тарихи 4”
  • Қисқа метражли энг яхши анимация фильми — “Сочларга бўлган муҳаббат”
  • Энг яхши ҳужжатли фильм — “Америка фабрикаси”
  • Энг яхши ҳужжатли қисқа метражли фильм — “Уруш зонасида скейтборд учишни ўрганиш (агар қиз бола бўлсанг)”
  • Энг яхши костюмлар — “Кичкина аёллар”
  • Энг яхши грим ва соч турмаклари — “Можаро”
  • Энг яхши оператор — Рожер Дикинс (“1917”)
  • Энг яхши овоз — “1917”
  • Энг яхши овоз монтажи — “Форд Феррарига қарши”
  • Чет тилдаги энг яхши фильм — “Паразитлар”
  • Энг яхши қисқа метражли ўйин фильми — “Қаршидаги дераза”
  • Энг яхши монтаж — “Форд Феррарига қарши”
  • Энг яхши визуал эффектлар — “1917”
  • Энг яхши постановкачи рассом иши— “Бир гал… Голливудда”