Масанчида жабрланганлар Қирғизистон касалхоналаридан Олмаотага кўчирилди

519

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум илишича, Масанчи қишлоғидаги жабрланган қозоғистонликлар Олмаотага кўчирилди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазир ўринбосари Камалжан Надиров бош бўлган қозоқ делегацияси Қирғизистонга келиб, қозоғистонликларни қирғиз касалхоналаридан олиб кетишган.

“Улар Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўринбосари Мадамин Каратаев билан биргаликда, соғлиқни сақлашнинг Чуй вилоятидаги ҳамда Бишкек шаҳридаги ташкилотларида стационар даволанишда бўлган Қозоғистон фуқароларига бориб, уларнинг аҳволи билан танишиб келишди”, — деб билдирилди муассасадан.

Қирғизистонда беш қозоғистонлик қолди — улар Тўқмоқ ва Ивановка касалхоналарида даволанмоқда ҳамда уларга тиббий, руҳий ёрдам кўрсатилмоқда.

8-февралдан 9-февралга қадар жами 34 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган — 21 қозоғистонлик амбулатория даволанишга жўнатилган, яна 13 нафари стационарда даволанмоқда.

Масанчидаги жанжал

7-февралдан 8-февралга ўтар кечаси аҳолисининг кўпи дунганлар бўлган чегарага яқин қозоқ қишлоқларида юзлаб одамлар хавфсизлик ва тиббий ёрдам излаб Қирғизистонга қочишга мажбур бўлишган. Қирғизистонга асосан аёллар, болалар ҳамда қариялар ўтишган. Уларнинг бир қисми қайта кетишган.

Жанжал Масанчи қишлоғида бошланиб, кейин яна уч қишлоққа ўтиб кетган. Жанжалнинг чиқишига “йўл талашиш” сабаб бўлгани айтилмоқда. Минимум саккиз киши ҳалок бўлиб, ўнлаб киши ўқ отар қуролдан ярадор бўлиб, кўплаб бинолар ёнган. Ҳалок бўлганларни дафн қилиш ҳамда зарарларни ҳисоблаш учун комиссия тузилган.

Муаллиф: Ажар Бакиров