Гиёҳванд модда билан қўлга олинган АҚШнинг икки фуқаросига 260 минг сомдан жарима солинди

523

2019 йилнинг сентябрь ойида Жалолобод вилоятининг Тўқтўғул туманида  бир килограммдан ортиқ марихуана билан АҚШнинг икки фуқароси қўлга олинган. Улардан бири гиёҳванд моддани сотиб олганини тан олган. Уларнинг иккисига ҳам 260 минг сомдан жарима солинди. Бу ҳақда «Клооп»га Жалолобод вилоят судининг матбуот котиби Мирлан Торомаматов билдирди.

Қўлга олинган АҚШ фуқаролари Ахси туманидаги мактаблардан бирида 2017 йилдан бери инглиз тилини кўнгилли равишда ўргатиб юрган. Улар Қирғизистонга АҚШнинг Тинчлик корпуси орқали келган.

Улар 2019 йил 19 сентябрь куни Жалолобод вилоятининг Тўқтоғул туманидаги «Чичқан» постида тўхтатилган машиналаридан марихуана топилиб қўлга олинган.

Улардан бири гиёҳванд модда унга тегишли эканини айтиб кўрсатма бергандан сўнг, у икки ой давомида тергов ҳибсхонасида ушлаб турилган. Иккинчиси эса қўйиб юборилган эди. 2019 йил ноябрида ўтган судда эса,иккиси ҳам гиёҳванд моддаларни сақлашда айбдор деб топилиб, жаримага тортилди.

Қирғизистонда қонун бузарларнинг орасида гиёҳванд модда қўлланувчилари энг кўп жавобга тортилишади. Суд тизими уларни гиёҳванд модда тарқатганларга қараганда кўпроқ жазога тортади. Бу анъана 10 йилдан бери давом этиб келади.

«Клооп»ни журналистларининг суриштируви бу кўринишни тасдиқлайди — судларнинг энг кўп айблов ажримлари  «Гиёҳванд моддаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг ўхшашларини сотиб ўтказиш мақсадисиз ноқонуний тайёрлаш» моддаси билан чиққан. Жами жазога тортиш бўйича ҳукмларнинг 14 фоизини гиёҳванд модда қўлланувчилар ташкил қилади. Айни вақтда гиёҳванд модда тарқатларни жавобга у қадар ҳам кўп тортишмайди, фақатгина жами чиққан ҳукмларнинг 3,5 фоизини тузади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари гиёҳванд моддаларга боғлиқ ажримлар кўп бўлганини, бу бўйича иш қўзғаш ва тергов енгил бўлганлиги билан тушунтиришади. Шу билан бирга уларни жиноят юзини очиш кўрсаткичига ижобий таъсир кўрсатади.

Муаллиф: Ирисбек Шадибеков