Масанчидаги тўқнашувлар туфайли қочиб кетган қозоқ Дунганларни қиргизлар қандай кутиб олишди?

527

7 февраль тунида чегарага яқин Қозоғистоннинг Масанчи қишлоғида чиққан жанжал оқибатида саккиз киши ҳалок бўлиб, ўнлаган киши жароҳат олган. Уларнинг ичида ўқдан яраланганлар ҳам бор. Мазкур қишлоқда асосан дунганлар яшайди.

Қозоғистоннинг дунган диаспораси Қирғизистондаги диаспорага Масанчи қишлоғининг турғунларига ёрдам беришни илтимос қилган. Улар низо янада куч олиб кетишидан хавфсираб қозоқ-қирғиз чегараси томон йўл олишган эди. Асосан чегарани аёллар ва болалар кесиб ўтишди. Уларни қирғизистонликлар кутиб олишиб — кўпчилигини маҳаллий дунганлар ташкил қилади — иссиқ таом ва ичимликларни беришди. Шунингдек одамлар машиналари билан қочқинларни қариндош-уруғлариникига ёки ўз уйларига олиб боришди.

“Диаспорадагиларнинг бари ёрдамга келишди. Оч қолишмасин деб иссиқ озиқ-овқат тайёрлаяпмиз. Асосий мақсад бизнинг болалар провокацияга учмаслиги керак”, — деди дунганларни қирғиз ассоциациясининг етакчиси Карим Ханджез. Унинг айтишича, чегара пунктларига Масанчининг яшовчилари билан қариндошлик алоқалари бор қирғиз дунганлари келишди. Қирғизистонда қариндошлари йўқ дунганларга ҳам маҳаллийлар бошпана ва таом беришга тайёр турибди.

Қирғизистонга келганлардан бирининг айтишича, аксарият эркаклар уй-жойини ҳимоя қилиб қолишган. Аммо улар ҳам Қирғизистонга келишади. Можарода биргина Масанчи қишлоғи турғунлари эмас, ьарча тўрт қишлоқнинг яшовчилари жабрланган. Улар хавфсизлик қидириш учун Қирғизистонга жўнашган. Аввалроқ Қозоғистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари жанжал бир неча қишлоқда юз берганини тасдиқлаган.

Қозоғистондан келган киши ҳам, қирғизистонлик милиционер ҳам журналистларга 10 мингга яқин одамнинг келиши кутилаётганини айтишди. Одамлар чегарани 7 февралдан бошлаб кесиб ўтишмоқда. Уларнинг асабийлашиб, қўрқиб тургани кузатилмоқда, айримлари кўз ёш тўкмоқда.

“Агар сен дунган бўлсанг — ҳеч нарса айтмасдан бари сени калтаклайди. Аввал бундай бўлмаган”, — деб айтди биз билан суҳбатлашганлардан бири. Унинг айтишича можаро йўлда юз берган жанжал оқибатида бошланган. “Йўлни талашишди”, шунинг ортидан низо бошланиб бир неча қишлоққа тарқаган.

Қирғизистонлик кўнгиллилар ва фаоллар милиционерлар билан биргаликда чегарада навбатда туришни давом эттирмоқда. Уларнинг айримлари жамоат тартибини назорат қилишса, кўнгиллилар келганлар кўчада қолиб қолмаслигини назорат қилишмоқда.

Карим Ханджезнинг айтишича, қирғиз ҳукумати дунган диаспорасига мурожаат қилиб жабрланувчиларни ва янги келганларни озиқ-овқат ҳамда вақтинча турар жой билан таъминлашга ёрдам беришни тавсия қилди.

“Ҳозирча ўзимиз етишяпмиз”, — деди Ханджез. У ҳукумат вакилларига ва ҳуқуқ тартибот органларига миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Материал устида ишлаганлар: Алмир Алмамбетов, Александра Титова, Рустам Халимов ва Эржан Бейшеналиев