Маст ҳолатда автомобил бошқарган судья хизматидан бўшатилди

480

Сулаймановани лавозимидан бўшатди. Бунга қадар 27-январда Судьялар кенгашига қарашли Тартиб комиссиясининг навбатдан ташқари йиғинида Сулаймановани муддатидан аввал ишдан четлатиш қарори қабул қилинган.

Сулайманова 2019 йилнинг 30-декабрига ўтар кечаси Жалолобод шаҳрида маст ҳолатда автомобил бошқариб йўл ҳалокатига учраган.

Судьяга нисбатан “Транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш”, “Маст ҳолатда ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш” ҳамда “Йўл ҳаракатининг бошқа қоидаларини бузиш” моддалари билан протокол тузилиб 24 минг сом жарима солинган.

Инспектор Асилбек Мамазакиров тузган протоколга Сулайманова норози бўлиб, уни бекор қилиш учун ўзи ишлаётган Жалолобод шаҳар судига мурожаат қилган. Бундан норози бўлган инспектор иш бошқа судда қаралишини талаб қилиб, ишни кўрган судьяга уч марта ишончсизлик кўрсатган. Аммо судья алмашгани билан иш яна шаҳар судида қолмоқда.

Айбдор судьялар

2020 йилдан бошлаб Жээнбеков уч судьяни муддатидан аввал хизматдан олди.

Ўтган ойда президент Ўш шаҳар судининг судьяси Айнура Сулаймановани лавозимидан бўшатди. Бунга Сулайманованинг “гиёҳванд моддаларни айлантириш” жиноий ишини асоссиз қисқартириб, гумондорни руҳий касалхонага ётқизиш ажримни чиқаргани сабаб бўлган.

Февралнинг бошида эса Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳар судининг судьяси Памирбек Иманбеков “шантаж билан пора олиш”да гумонланиб, хизматидан олинган. Ўтган йилнинг 30-октябрида эса 20 минг сом пора олаётган вақтида ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан қўлга олинган.

Муаллиф: Маратбек Иманкулов