Қозоғистоннинг Масанчисида погром. Ўлганлар бор

477

Қирғиз-қозоқ чегарасига яқин жойлашган Қозоғистоннинг Масанчи қишлоғида ўтроқ дунган миллатидаги аҳоли билан бошқа ердан келган турғунларнинг ўртасида низо чиқди. Ҳозирда саккиз киши ҳалок бўлиб, турғунларнинг уй-жойлари ёқилгани маълум бўлди. Қозоғистон расмийлари провокацияларга берилмасликни сўрамоқда. Биз шу вақтгача нималар бўлганини айтиб берамиз.

Ижтимоий тармоқдаги видео

7-февраль кечаси ижтимоий тармоқларда турар жойлари ёнаётгани тасвирланган видеолар тарқади. Видеони тарқатган интернет қўлланувчилари қирғиз-қозоқ чегарасига яқин Кордай туманида қозоқлар билан дунганларнинг ўртасида жанжал чиққанлигини ёзишган. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев эса Кордай туманида оммавий муштлашув юз бериб, кейин полиция “вазиятни тартибга солганлигини” хабар қилган.

Кейинчалик давлат раҳбари Масанчидаги жанжални “тўқнашув” деб баҳолаб, полиция эса можаро “70 нафарга яқин тажовузкор кайфиятдаги турғунлар тўпланганда” бошланганини билдирган.

“Провокаторлар ва можарони видеога олаётганлар турғунларни провокация ҳаракатларига ундамоқда. Бу нарса можарони кучайишига ва оммавий муштлашувга қатнашганларни сонининг кўпайишига сабаб бўлди. Натижада қўшни қишлоқлардан яна 300 нафарга яқин турғунлар келишди”, — деди Қозоғистон ИИВининг етакчиси Ерлан Тургумбаев. Унинг айтишича, жанжалга Аухатти ва Булан-Батир қишлоқлари ҳам дохил қилинди. Ҳозирча можаронинг келиб чиқиш сабаби аниқлангани йўқ.

Қозоғистондан Қирғизистонга

Можарода камида 8 киши ҳалок бўлиб, яна ўнлаган турғун жароҳатланиб, кўплаган бинолар ёқилди. Шу боисдан ижтимоий тармоқларда дунган диаспорасининг вакиллари қирғизистонлик дунганлардан Масанчининг халқини ўз уйида қабул қилишини илтимос қилиб ёзишган. Масанчи қишлоғи қирғиз чегарасига яқин жойлашган.

Қирғизистоннинг чегара хизмати «Кен-Булун-автожол» ва «Токмок-автожол» ўтказиш пунктларида Қозоғистондан Қирғизистонга ўтувчиларнинг оқими кўп бўлаётганини тасдиқлади. Чегарадан асосан аёллар ва ёш болалар ўтмоқда.

Қозоғистон ОАВлари провокацияга йўл бермасликни огоҳлантириб, жароҳатланганларнинг ва ҳужум қилганларнинг миллатларини ёзмаяпти. Жанжалга алоқадорликда гумонланиб 50ка яқин киши қўлга олинди. «Оммавий тартибсизликни уюштириш» ҳамда «қотиллик» моддалари билан судгача текширув ишлари бошланди. Ҳалок бўлганларни дафн қилиш ва зарарни ҳисоблаш учун комиссия тузилди.