Ўшда ўз қизини зўрлаган киши умрбод озодликдан маҳрум қилинди

468

Ўш вилоятининг Аравон туман суди 5-февралда мазкур туманнинг 44 ёшдаги турғунини умрбод қамоқ жазосига кесди. У 15 ёшдаги қизини зўрлашда айбдор деб топилди.

«Аравон туман прокуратураси жиноят ишини судга 31-декабрда жўнатган. Отаси зўрлаб юрганини тан олди», — деди Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов.

Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдиришича, мазкур воқеа бўйича милицияга 2019 йилнинг 11-декабрида маълум бўлган. Ўсмир қизни зўрлагани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларидан хабар қилишган.

Ўсмир соғлиғидан шикоят қилиб, тоғасидан касалхонага олиб боришни илтимос қилган. Кўп ўтмай жиноятга гумондор қатори қизнинг отаси қўлга олиниб, «Зўрлаш» моддаси билан икки ойга қамоққа олинган. Тергов вақтида судланувчи қизини бир йилга яқин вақт давомида «зўрлаб юрганини» тан олган.

Зўрлик кўриб юрган қизнинг онаси 2016 йили вафот этган. Оилага онасининг яқин қариндошлари ёрдамлашиб туришган.

2018 йилнинг мартида Ўзган туман суди 11 ёшдаги ўгай қизини беш йил давомида «зўрлаб юрган» кишини 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Қиз зўрланиб юрганини ўгай отасининг «ўлдираман» деб таҳдид қилгани учун ҳеч кимга айта олмаган.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, 2019 йили оилавий зўравонликдан 169 ўсмир жабрланган, унинг деярлик ярмини қизлар ташкил қилган.

Муаллиф: Сезим Толомбай қизи