«Адвокатдан воз кечишга мажбур.» Москвада теракт тайёрлашда айбланган эшитиш қобилияти паст бўлган қирғизистонликнинг жиноий иши

446

Москванинг метросидаги терактни уюштиришга айбланаётган Талант Онуровнинг оиласи Россия Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) ходимлари тарафидан босим бўлганини маълум қилди.

Уларнинг айтишича, Онуровни адвокатдан бош тортишга мажбурлашмоқда.

«ФХХнинг ходимлари доимо ёнида юришади. Талант уларнинг ёнида бир нарса айтишдан қўрқади, улар унга босим ўтказишмоқда. Босим ва таҳдид сабаб у муддатининг узайтирилишига рози бўлмоқда», — деб айтиб берди Онуровнинг қариндоши «Клооп»га.

Онуровни қариндошининг айтишича, январнинг охирида бўлиб ўтган судда қирғизистонлик яна икки модда бўйича айбланган  — уларнинг орасида Телеграмда «террористик гуруҳни» тузиш айби ҳам бор. У бунинг барини Онуровнинг адвокатига таяниб айтиб берди.

Онуровнинг адвокати Вадим Захаряев ошкор қилмаслик бўйича тилхати сабабли унинг айтганларини тасдиқлай олгани йўқ. Аммо юрист қирғизистонлик журналистлар билан суҳбатлашишга қарши эканини хабар қилди.

«Афсуски, ҳозирда мен сизга ҳеч нарса айта олмайман. Унинг позициясига қарши бора олмайман. Талантни қариндошининг айтганларини барини тасдиқлаб ёки рад қила олмайман», — деди адвокат.

Онуровнинг яқинлари унинг айбдор эканига ишонишмайди. Улар Қирғизистоннинг ҳукуматига ва турли идораларга мурожаат қилиб, аммо ҳеч қандай реакция қилишмаганини айтишди.

«Биз барча органларга мурожаат қилганмиз: ИИВга, ТИВга ва Қирғизистон омбудсменига ҳам. Барча ердан бизга ариза ёзиш керак деб айтишди. Биз ёздик, бироқ ҳеч натижа чиққани йўқ», — дейди аёл.

ТИВдан «Клооп»ни Онуровнинг иши бўйича қандайдир бир иш ўтиб-ўтмагани ҳақида саволга жавоб беришдан бош тортиб, сўровнома жўнатишни тавсия қилишди. Сўровномага берилувчи жавобнинг ўртача узоқлиги икки ҳафтадан бир ойгача муддатни олади.

«У эшитиб, тўлақонли одам бўлишни истаган»

Эшитиш-гапириш муаммоси бўлган қирғизистонликнинг яқинлари айтиб беришича, у Москвага эшитиш аппаратига пул ишлаб топиш учун бориб, деярлик дарров гўёки безорилик қилишда айбланиб қўлга олинган. Ҳужжатларга кўра, қирғизистонлик чиндан ҳам мазкур модда бўйича Москвага бориши билан қўлга олиниб, изоляторга киргизилган. Бундан ташқари, Онуров Москвага келган вақтининг деярлик барини изоляторларда ўтказган, оиласига эса унга қўйилаётган айбларни қачон амалга оширишга улгургани тушунарсиз.

«У яхши эшитмаганидан, албатта, овозини қаттиқ чиқариб гапиради, қўлини тез-тез силтаб, имо-ишора қилади. Жаҳли жуда тез. Шу сабабдан бизнинг фикримизча, у ҳуқуқ тартибот органларининг кўзига биргина шу сабабдан илинган, чунки уни майда безорилик учун қўлга олишган», — деди Онуровнинг онаси.

Аввалроқ адвокат Онуров Москвага эшитиш аппаратига пул ишлаб топиш учун келагнини «Клооп»га тасдиқлаб берган.

«У эшитишни истаган, тўлақонли одам бўлишни хоҳлаган, уни бу билан давлат таъминлаб бериши керак эди. 700 миллион доллар унга кўплаган эшитиш аппаратларининг сотиб олиш имконини берар эди», — деди адвокат,гўёки, Қирғизистондан 700 млн доллардан ортиқ пул чиқариб кетганлиги бўйича журналистик суриштирувни эслаб.

Талант Онуров Москва шаҳридаги №2 Бутир тергов изоляторида ўтиради. Суд Онуровнинг қамоқда қолиш муддатини яна икки ойга узайтирган. Талант Онуровнинг иши бўйича терговни Москванинг Жанубий-Ғарбий маъмурий ҳудуди бўйича Тергов бошқармасида кўрилмоқда.

                                                                                       Муаллиф: Адеим Убакеева