Ўшда ҳиндистонлик талабани калтаклашда гумонланиб икки киши қўлга олинди 

675
Сурат: Акипресс

Ўш шаҳар милицияси ЎшДУда ўқиган ҳиндистонлик талабани калтаклаш шубҳаси билан икки кишини қўлга олди. 

Милициянинг матбуот котиби Замир Сидиков 28-январда «Клооп»га билдиришича, гумондорларга нисбатан «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалиб, улар вақтинча ушлаб турилувчи ерга киргизилди. 

«[Гумонланувчилар жабрланувчига] сигарет олиб келишини талаб қилиб, безорилик қилиб калтаклашган. [...] Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи яхши. Касалхона ётқизмаган», — деди Сидиков.

Сидиқов 48 соатнинг ичида суд қўлга олинганларнинг эҳтиёт чорасини кўришини қўшимча қилди. 

ЎшДУнинг матбуот хизмати эса бу воқеа ҳақида уларда маълумот йўқлигини айтишди. 

Ўш давлат университетида икки мингдан ортиқ чет ўлкалик талаба ўқийди, аксарияти тиббиёт йўналишида таълим олади.

Муаллиф: Мадина Алтинбек қизи