Баткен шаҳрида яшовчи аёл эри томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган. Стресс туфайли унинг боши тинмай чайқалмоқда

653

Боткен тумани Божум қишлоғида яшовчи 31 ёшли Каникей Tоробек қизининг боши силкинишдан тўхтамай, бели оғрияпти ва бир қўли кўтарилмай қолган. Унинг сўзларига кўра, бу эри уни калтаклаганидан кейин содир бўлган.

«Онамга гап қайтардинг» деб калтаклаб, кўчага қувиб чиқди. Қайнонам ортимдан пойабзалимни ирғитиб, уйга кириб кетди», - дейди у. Эри калтаклаш фактини инкор қилди.

«Октябрда эримнинг ўртоғи Москвадан бизникига келган. Мен уни танимасдим. Қўшни бўлса керак деб ўйладим. Кейин эрим “сен менинг дўстим уйга келса овқат тайёрламадинг” деб ура бошлади», — деб айтиб беради аёл. 

Қизнинг айтишича, у кўчада қолганда нотаниш аёл ёрдам бериб уйига олиб бориб, бир неча кун қараб, кейин касалхонага етказган. 

Баткен вилоят касадхонасининг бош шифокори Азизбек Жунусов  «Клооп»га Торобек қизи 21-январда касалхонага ётқизилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, барча тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин, жабрланувчи 28-январда касалхонадан чиқарилган.

«Тиббиёт маркази “бош мия чайқалиши” деган ташҳис билан касалхонага жўнатишган. Касалхонанинг невропатолог, травматолог ва окулист мутахассисларининг текширувидан кейин қўйилган ташҳис тасдиқлангани йўқ. Бўйнининг лиққиллаши эса неврология томонидан бўлиши мумкин.  Невропатолог кўрганда невроздан деб ташҳис қўйди. Узоқ давом этган стресдан, сиқилишдан невроз бўлади», — деди Жунусов.

Жабрланувчининг турмуш ўртоғи эса калтаклагани ва у айтган гапларни инкор қилди. У аёли уйдан шунчаки қочиб кетганини айтган. 

Баткен вилоятиннг ички ишлар бошқармасиннг матбуот котиби Дамира Юсупова  «Клооп»га билдиришича, мазкур факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Танага атайлаб зарар етказиш» моддаси билан қайд этилиб, тергов ишлари бошланди. 

Январь ойининг биринчи ҳафтасида эрининг калтаклаши сабаб икки аёл ҳалок бўлган. Улардан бири Баткеннинг, иккинчиси Норин вилоятининг турғуни. Икки марҳумнинг ҳам ортида болалари етим қолди. Бундан ташқари 4-январда Қоракўлда турмуш ўртоғи аёлига ўт қўйган. Ундан жабрланувчининг юз-боши ва қўл-оёғи куйиб қолган. 

Муаллиф: Айзирек Осмон қизи