Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги Тошлоқ қишлоғида 80 ўринли қизлар мадрасасининг қурулиш бошланди. Диний ўқув жойини қуришга араб ҳомийлари 23 млн сом маблағ ажратади.
Вилоят мусулмонлар қозиятиннг аёллар билан иш олиб борувчи мутахассиси Гулсара Каримова «Клооп»га мадраса қуриш учун олти сотих ер майдони берганини айтди.
«Бу мадраса Жалолобод вилоятидаги энг катта мадрасалардан бири бўлади. Унда жанубий Қирғизистонда яшаган қизлар билим олиши мумкин», — деди Каримова.
2018 йилнинг бошида Дин ишлари бўйича давлат комиссияси Сузоқ туманидаги «Сузоқ» ва «Алтин урпак» диний таълим масканлари ёпилганини билдирган. Мадрасаларнинг фаолияти болаларга сифатли билим бера олмагани ва шароитлари яхши бўлмагани учун тўхтатилган.
Қирғизистонда жами 100дан ортиқ мадраса, 10 ислом институти бор. Жалолобод вилоятида эса 10га яқин мадраса ва институт ўрин олган.
Муаллиф: Айтурган Рахматали қизи