Ўш шаҳрида короновируснинг олдини олиш учун махсус штаб тузилди 

724

Ўш шаҳрида короновируснинг олдини олиш мақсадида махсус штаб тузилди. Бу ҳақда «Клооп»га Соғлиқни сақлаш вазирлигидан билдиришди. 

Ўшдаги штабнинг вакили Бакит Жаимгазиевнинг айтишича, штаб вируснинг олдини олишга  вилоятдаги касалхоналарда қўшимча палаталар тузилиб, дори-дармонлар билан 30 мингдан ортиқ юз ниқоблари тайёрланган. 

«Ҳозирда вилоят бўйича касалликка чалинганлар кузатилмаган. Биз вируснинг олдини олишга деярлик тайёрмиз. Ўш халқаро аэропортида эса 28 тепловизор ишламоқда. Улар одамнинг бадан ҳароратини текширади. Штаб халқнинг хавфсизлиги учун чегарада, аэропортда ва ўлка ичида назорат ўтказмоқда», — деб билдирди Жаимгазиев.

Хитойнинг Хубэй провинциясининг Ухань шаҳридан чиққан коронавирусдан 100га яқин инсон вафот этиб, 4500дан ортиқ одамга юққани маълум қилинди. Касалнинг юқишини тўхтатиш учун хитой ҳукумати 22-январда 11 млн аҳолиси бор Ухань шаҳрини ёпиб, яна 10 шаҳрида карантин эълон қилди. 

Бунга доир Қирғизистонда тезкор штаб тузилди. Хитой билан авиа ва йўл қатновлари вақтинча ёпилди. Чегара пунктларида ҳамда аэропортларда санитария карантин пунктлари ишламоқда. 

Муаллиф: Мадина Алтынбек қизи