Урумчидан келган қирғиз талабаларида «коронавируснинг ҳеч қандай белгилари аниқлангани йўқ»

829

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, соғлиқни сақлаш ходимлари Хитойнинг Шинжон университетидан келган қирғиз талабаларини чегарадан кутиб олиб, Иссиқ-Ата ҳудудий касалхонасининг изоляцияланган палаталарига жойлаштиришган.

Муассасанинг маълумотига кўра, 28-январь куни эрта билан «Акжол» назорат ўтказиш жойи орқали Қирғизистонга Хитойнинг Урумчи шаҳрида ўқиган олти талаба келди.

«Улар 14 кун давомида махсус палаталарда бўлишади.Ҳозирча коронавируснинг ҳеч қандай белгилари йўқ», — деди касалхонанинг бош врачи.

«Талабаларнинг бари тиббий кўрикда. Аҳволи қаноатланарли, коронавируснинг ҳеч қандай клиник белгилари ва симптомлари аниқлангани йўқ. [...] Юқумли касалларнинг стандартларига кўра, вирус чиққан ерлардан келаётганлар охирги ташҳис чиққунгача керакли лаборотория тадқиқларидан ўтишлари кераклигини таъкидлаймиз», — деб билдиришди Соғлиқни сақлаш вазирлигидан.

Бундан ташқари, 27-январь куни «Манас» аэропортида Таиланддан келган рейс йўловчиларидан темпуратура аниқланиб, коронавирус белгилери бор деган гумон пайдо бўлган. Бу ҳақда Бишкекнинг санэпидем назорат давлат марказининг бош шифокори Риспек Садигалиев билдирди.

«У юқумли касалликлар касалхонасига ётқизилди, шифокорлар тезкор консилиумга тўпланишди. Ташҳис тасдиқлангани йўқ, шундан кейин у бошқа даволаш жойига ўтказилди», — деди Садигалиев.

У агар коронавирус белгилари бор деган шубҳа туғилган одамлар аниқланча Ҳарбий шифохонада 100 ўринлик изолятор уюштириш мумкин эканини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, Кемин, Сўқулуқ, Тўқмоқ ва Кант касалхоналарининг базасида қўшимча койкалар тайёрланмоқда.

Давлат санитария назорат департаментининг мутахассиси Динара Оторбаева «24.kg» ахборот агентлигига коронавирус аниқланадиган бўлса у мураккаб турдаги вирус инфекцияси (ОРВИ) қатори даволанишини, чунки уларнинг белгилари бир хил эканини хабар қилди.

Унинг айтишича, ойнинг бошидан бошлаб Хитойдан қайтиб келган талабаларнинг барини лаборотия текширувлари учун таҳлиллар олинган.

«Қирғизистонда коронавирус йўқлиги учун одамлар кўп тўпланган ерларни санитар дорилаш бўйича ҳеч қандай чоралар ўтказилгани йўқ. Бугун бизда ОРВИ мавсуми ўтмоқда, коронавирус ҳолатлари эса аниқлангани йўқ.  [...] Коронавируснинг ҳеч қандай махсус даволаш усули йўқ.  Вакцинани тайёрлаш устида дунё олимлари ишлашмоқда», — дейди Оторбаева.

Бугун, 28-январда президент Сооронбай Жээнбеков Хитойнинг ва бошқа давлатлар ҳудудларида тарқалаётган коронавирусга боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш бўйича ишчи кенгаш ўтказди.

Президент барча зарурий чораларни кучайтиришга чақириб, фейк маълумотларни тарқалишининг олдини олиш мақсадида одамларни давомий хабардор қилиб туриш муҳим эканини таъкидлаб ўтди.

Расмий маълумотлар бўйича, Хитой худудида бугунги кунда 4614 қирғизистонлик талаба бор, уларнинг 14 нафари Ухань шаҳрида. Хитой ҳукумати бу шаҳарни карантинга ёпган. Қирғизистоннинг Хитойдаги Элчилиги улар билан доимий алоқада бўлмоқда.

Хитойдаги коронавируснинг чиқиши сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлиги экпидемиология хизмати қошида узлуксиз алоқани йўлга қўйди. Қуйидаги телефон рақамлари орқали консультация олиш мумкин: 0312323055, 0312323202, 0550033607.

Балтимордаги Жон Хопкинс университетининг қошидаги тизимли тадқиқотчилар ва инжинирингнинг маркази коронавиручнинг тарқалишини доимо янгиланиб турувчи статистикаси бўлган сервис ишлаб чиққан — Wuhan Coronavirus (2019-nCoV) Global Cases (by Johns Hopkins CSSE).

Унда вирус юқтириб олганларнинг ва касалликдан вафот этганларнинг сонини кўриш мумкин, шунингдек вируснинг давлатлар бўйича тарқалиш даражасини кузатиб турса ҳам бўлади.

Хитойдаги Корановирус

Хубэй провинциясидаги Хитойнинг Ухань шаҳри бунгача маълум бўлмаган корновируснинг ўчоғи бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалдан камида 100 одам вафот этиб, 4500 нафардан ортиқ юқиш ҳолати рўйхатга олинган.

Хитой ҳукумати 11 млн одам жойлашган Ухань шаҳрини карантинга ёпиб, шаҳардаги темир йўқ ва авиарейсларни бекор қилиб, шаҳар ичидаги транспортни тўхтатган.

Ухан шаҳридаги бозор. Коронавируснинг янги турининг юқиши таҳминан ўу ердан бошланган. Сурат: Reuters

Янги вирусни юқтириб олиш бўлган деярлик барча ҳолатлар Хитойнинг ҳудудида аниқланган, аммо юқтирганлар бошқа ўлкаларда ҳам топилмоқда: Тайланд, Вьетнам, Сингапур, Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Тайвань, Непал, Франция, АҚШ ва Австралия.