Сурат: Квартирва ва лимузин ўйнатилган суннат тўйи (мехмонлар орасида Матраимовлар бўлган)

697

25-январда Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Савай қишлоғида оммавий от-спорт ўйинлари ўтган. Ўйинлар орасида улоқ бўйича катта мусобақа ҳам ўтди. Унда Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан 1000га яқин улоқчи қатнашган. 

ОАВларнинг маълумотига кўра, бу мусобақа Новосибирск вилоятидаги федерациясининг асосчиси Канибек Акаевнинг уч ўғлини суннат тўйининг бир қисми бўлган. Унда Бишкекдаги бир хонали квартира, бир лимузин, Mercedes-Benz W124 русумидаги автомобил, тўғиз тўў, 20 от ва пул мукофотлари пойгага қўйилган. 

Бундан бир кун аввал, аниқроғи 24-январда тадбирнинг тантанали қисми ўтиб, унга депутут Искендер Матраимов, унинг укаси ва божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, «Онугуу-Прогресс» партиясининг лидери Бакит Торобаев, депутат ҳамда президентнинг қудаси Алиярбек Абжалиев, Ўш шаҳрининг мэри Таалайбек Сарибашев, Ўш шаҳар кенгашининг спикери Жапарбек Ормонов, шунингдек, 2019 йили Фурқат қишлоғида спортчига ўқ отган Ўш мэриясининг спорт қўмитаси раҳбари Килич Саркарбаев келган.

Канибек Акаев — Қорасув туманида туғилган ҳусусий тадбиркор. У Қорасув туманидаги тошни қайта ишлатиш заводининг эгаси. 

Сурат: Зафер Динчер