Матраимовлар оиласи 24.kgга қўйган даъвосидан бош тортди. Сайт раддия чиқарди 

605

Матраимовлар оиласининг юристи Канатбек Азиз билдиришича, унинг мижозлари «24.kg» ахборот агентлигига қарши қўйган 15 млн сомлик даъвосини қайтариб олди. 

Унинг айтишича, бу нашрнинг «исботларнинг йўқлигини тан олиб», ўз ихтиёри билан билдирув чиқарганига боғлиқ. 

«24.kg агентлиги “Контрабанда схемалари Райим Матраимовнинг кланига олиб боради. Журналистларнинг суриштируви” аталишига исботлар йўқлигини тан олишига боғлиқ, даъвогарлар моддий даъвони ортга чақириб олиш мумкин деб ҳисоблашади», — деб айтилади даъвонинг талабларидан қисман бош тортиш ҳақидаги аризада.

Даъвонинг талабларидан қисман бош тортиш ҳақида ариза

«24.kg» билдирувни ўз сайтида 27-январда эълон қилган. Билдирув матнида ахборот агентлигида «божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг ва унинг оила аъзоларини контрабандага алоқаси бўлган ёки бўлмаган деган материалнинг номланишига исботи йўқ» деб айтилади. 

«Бу мақолани эълон қилаётганда таҳририят “Азаттык” ва Kloopнинг журналистик суриштирувининг очиқ манбаларидаги мақолаларни асос қилиб олган. “24.kg” ахборот агентлиги суриштирув ўтказмаган, демак суриштирувда айтилган маълумотларни тасдиқловчи материалларга ҳамда маълумотларга эга эмас», — деб айтилади раддияда. 

«“24.kg” билан Матраимовлар оиласининг ярашиши бизнинг позицияга ҳеч қандай таъсир қилмайди: биз матриалимизда эълон қилинганларнинг бари аниқ эканига ишонамиз ва уни бундан кейин судда исботлашга тайёрмиз. “24.kg” билан бўлган вазият Қирғизистон ОАВлари бошқа материалларни босиб чиқаришдан қўрқиб қоладиган хавфли  прецедент яратиб қўйгани жуда аянчли», — деб воқеага изоҳ берди «Клооп»нинг асосчиларидан бири Бектур Искендер.

Матраимовлар оиласининг ОАВларга қарши қўйган даъвоси бўйича ишнинг кейин суд йиғини 29-августда ўтади. 

ОАВларга қарши даъво шикоятлари

Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, унинг акаси Искендер Матраимов ҳамда уларнинг рафиқалари, шунингдек уларга тегишли бўлган «Исмаил Ата» жамоат фонди  10-декабрда «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларини судга берган. 

Нашрларни судга беришга «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP билан ҳамкорликда чиқарган божхонадаги коррупция ҳақидаги суриштирув сабаб бўлган. Райимбек Матраимов ва унинг турмуш ўртоғи — бу суриштирувнинг фигурантларидан бири. 

Матраимовлар оиласи «Азаттык»дан 22,5 млн сом, «Клооп»дан 12,5 млн сом ҳамда Али Токтакуновдан 10 млн сом компенсация ундиришни исташмоқда. 

Бундан ташқари, улар суриштирувга ҳеч қандай алоқаси йўқ, аммо ундаги айрим фактларни ўз сайтига «Контрабанда схемалари Райим Матраимовнинг кланига олиб боради. Журналистларнинг суриштируви» деган номланишда чиқарган 24.kg нашридан 15 млн сом компенсация талаб қилишган. 

Матраимовлар суриштирувнинг эълон қилиниши Райимбек Матраимовнинг «обрўсига» зарар етказди деб ҳисоблашади, суддан суриштирувдаги айрим фактларни тарқатишга тақиқ қўйишни илтимос қилишган. Шу билан бирга материал муаллифларининг исмларини ошкор қилишни ҳам талаб қилишган. Аммо суд уларнинг илтимосини рад қилган.