Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Нурлан Ниязалиев коронавируснинг ўчоғи бўлган Хитойнинг Ухань шаҳрида 15 қирғиз фуқароси бор эканини хабар қилди.
«Уларнинг 14 нафари — талабалар, бир киши эса ҳусусий тадбиркор бўлиб ишлайди. Бизда улар билан алоқа бор. Биз ҳар куни гаплашамиз, маслаҳат берамиз. Улар бизга ўз соғлиги ҳақида ва шаҳарда нима бўлаётгани ҳақида айтиб бериб туришади. Фуқароларимизнинг орасида вирус билан касалланганлар йўқ. Фуқаролар ОАВлар бу касаллик ҳақида аниқ маълумот бериши учун уларга мурожаат қилишмоқда, чунки қариндошлари хавотирланмоқда», — деб айтиб берди Ниязалиев.
Унинг айтишича, жами шаҳарда Қирғизистоннинг 50ка яқин фуқароси бор, аммо кўпчилиги шаҳардан таътилга чиқиб кетишган.
Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ҳукумат Хитойдан чиқиб кетишни истаганларга Қирғизистонга қайтишига ва уларга билет олиб беришга тайёр эканини таъкидлади.
Унинг айтишича, мудофаа вазирлиги ҳам вирусни аниқлаш ишлари учун тезкор гуруҳ тузган.
Шунингдек ҳукумат етакчиси қишлоқ ҳўжалик маҳсулотлари ўтаётган маршрутлар назорат қилинаётганини айтиб берган.
«23-январдан бошлаб ХХР билан бўлган маршрутлар тўхтатилган. Бу “Иркештам” ўтказиш пунктига алоҳида боғлиқ. Хитой тараф Янги йил байрами муносабати билан бусиз ҳам маҳсулотларнинг чиқмаслиги учун чекловлар киргизаётган эди. Ҳозир эса одамларнинг ва маҳсулотларнинг ўтиб кетмаслиги учун назорат кучайтирилган. [...] Соғлиқни сақлашнинг барча пунктларида изоляторлар бор. Агар коронавируси топилган одамлар аниқланса, уларни изоляциялаб даволаса бўлади», — деб билдирди Абилгазиев.
Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев 25-январда «Манас» аэропортидаги санитария-карантин жойнинг ишини текширди. Аэропортнинг ходимлари келаётган йўловчиларни тепловизорларнинг ёрдами билан инфекциянинг бор-йўғини синчиклаб текшириб, келаётганларнинг соғлиғи ҳақида сўрашмоқда.
Санитария назорати ўтказилиб, Тезкор чора кўриш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штаби тузилган.
«Чегарада 170 эпидемиолог ишламоқда. Вирусология бўйича икки миллий лаборатория бор, улар халқаро аккредитациядан ўтган. Бундан ташқари, бизда Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилоти билан келишув бор, бу бўйича намуналарни чет ўлкадаги лабораторияларга жўнатса бўлади. Бугунги кунда ўлкада коронавирус йўқ, профилактика учун эса кўнгил очар тадбирлар сонини қисқартириб, одамлар кўп тўпланган ерларга бормасликни таклиф қиламиз», — деб айтди Космосбек Чолпонбаев.
Ҳозирда Қирғизистоннинг Хитой, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош чегараларида 11 санитария-карантин жойи (СКЖ) ишламоқда. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ички чегараларда ҳам (Қирғизистон-Қозоғистон) СКЖларни киргизмоқчи, чунки улар ўлка ЕОИИга киргандан кейин тарқатилган эди. Кейинги ҳафтадан бошлаб СКЖлар «Акжол», «Дунларов кўприги», «Актилек» ҳамда «Чалдибар» назорат ўтказиш жойларида ишлай бошлаган.
Коронавируснинг тарқалишига боғлиқ эпидемиология хизматининг қошида доимий алоқа рақами очилган — 0312223202. Бу алоқа орқали касаллик ва унинг олдини олиш йўллари ҳақида маслаҳат олиш мумкин бўлади.
«Бизнинг умумий мақсадимиз — инфекциянинг Қирғизистонга кириб кетишига йўл бермаслик, алоҳида ҳушёрлик кўрсатиш керак», — деб хулосалади вазир.
Хитойдаги Корановирус
Хубэй провинциясидаги Хитойнинг Ухань шаҳри бунгача маълум бўлмаган корновируснинг ўчоғи бўлиб қолди. Бугунги кунда бу касалдан камида 80 одам вафот этиб, 3000 нафардан ортиқ юқиш ҳолати рўйхатга олинган.
Хитой ҳукумати 11 млн одам жойлашган Ухань шаҳрини карантинга ёпиб, шаҳардаги темир йўқ ва авиарейсларни бекор қилиб, шаҳар ичидаги транспортни тўхтатган.
Янги вирусни юқтириб олиш бўлган деярлик барча ҳолатлар Хитойнинг ҳудудида аниқланган, аммо юқтирганлар бошқа ўлкаларда ҳам топилмоқда: Тайланд, Вьетнам, Сингапур, Япония, Малайзия, Жанубий Корея, Тайвань, Непал, Франция, АҚШ ва Австралия.
Бундан ташқари, коронавирусни юқтириб олган дастлабки ҳолатлар 24-январда Европада аниқланган. Франциянинг ҳукумати касалликка чалинган икки киши ҳақида хабар қилган — Бордода ва Парижда.