Коррупция ҳақида айтиб чиққан офицер чегара хизмати етакчисини дебатга чақирди 

489
Талгат Аланов

Чегарадаги «ноқонуний» ишлар бўйича овоза қилган подполковник Талгат Аланов Давлат чегара хизматининг етакчиси Улан Шаршеевни жонли эфирда ўтувчи дебатга чақиришини фейсбукдаги саҳифаси орқали билдирди.

«Давлат чегара хизматида бўлаётган коррупция ишлари бўйича, халқнинг олдида ошкора гаплашишга ва элнинг саволларига жавоб бериш учун дебатга чақираман», — деб ёзган Аланов.

Аввалроқ муассасадан Аланов рухсатсиз 300 марта чет элга чиқиб келганини хабар қилишган. Ўш вилоят чегар бошқармасининг матбуот котиби Асилкерим Ажиев «Клооп»га бу ҳақда маълумотлар Ҳарбий прокуратурага жўнатилганини билдирди. 

«Алановнинг қайси вақтда ва қайси ўлкаларга чиқиб келгани ҳақида маълумотларни тўплаб, ҳозирда Ҳарбий прокуратурага ўтказиб берилди. Текширув ишлари хулосалангунга қадар бошқа маълумотлар ҳозир берилмайди», — деди Ажиев.

Аланов эса «Клооп»га уни «қоралаш харакати бўлаётганини» билдирди. «Бу ҳақда терговнинг манфаати учун маълумот бермайман деб қўл қўйиб келдим. Ҳозир суриштирув ишлари юрмоқда. Мен тарафдан қонун бузарликлар йўқ, буни судда исботлаб бераман», — деди Аланов.

Бундан ташқари, 23-январда vb.kg нашрида Алановнинг икки йил аввал 20 минг сом миқдорида пора олгани ҳақида мақола эълон қилинди. Унда Чуй вилоятининг турғуни чегара ходими «Актилек-автожол» ўтказиш жойида ишлаб юрганда ҳужжатлари йўқ кўмир юкланглан олти камазни ўтказиш учун пул олгани ва ваъдасини бажармай қўйгани айтилади. Шунингдек турғун унинг аризаси асосида судга қадар суриштирув бошланганини маълум қилган. 

Шу йилнинг 21-январида подполковник Алановнинг устидан беш ҳамкасби ариза билан Ўш шаҳар судига мурожаат қилишган. Улар Алановнинг матбуот анжуманида айтилган маълумотлар   «обрў-эътиборимизга путур етказди» деган сабаб билан 100 минг сомдан бадал талаб қилишмоқда. 

Чегарадаги коррупция бўйича матбуот анжумани 

Ўш вилояти бўйича чегара бошқармасининг чегара назорати, уюштириш бўлимининг катта офицери, подполковник Талгат Аланов 2019 йилнинг 27-ноябрида матбуот анжумани ўтказган. Унда ўзи ишлаётган чегара хизматидаги коррупция кўринишлари ҳақида айтиб чиққан. 

У «Достук» назорат ўтказиш пунктидаги пул тўплаш фактрларига тўхталиб, хизмат ўринлари пулга сотилишини, чегара ходимларини бир пунктдан иккинчи пунктга ўтказишлар етакчиларга пул бериш билан бўлишини билдирган. 

Бир неча кундан кейин «Достук» чегара бекатининг раҳбари Талант Айтпаев хизматидан вақтинча четлатилган. Чегара хизматидан бу Алановнинг матбуот анжуманига боғлиқ эмаслигини айтишган. 

Муассасалан шунингдек чегара хизматида коррупция ишлари бўлиб-бўлмаганини Ҳарбий прокуратура текширишини ва Алановнинг анжуманда айтган сўзларига ҳуқуқий баҳо берилишини билдиришган. 

Кўп ўтмай Талгат Аланов ўзига қарши телефон орқали таҳдидлар ва хизмат тазйиқи бўлаётганини айтган. Шунингдек ўтган йилнинг 12-декабрида Оқ уйнинг олдида президентга мурожаат қилиб, уни қабул қилишни илтимос қилган.

Муаллиф: Жийдегул Садридин қизи