Чегарага яқин уйларнинг сотилиши бўйича
Биз бу ерда чегарани бир метригача талашяпмиз, айрим фуқаролар эса у ердаги уйини сотиб кетяпти. Бу қанақа кўриниш?! «Эртага сотилар экан» деб кутиб ўтиравермаслигимиз керак. Бу масалани халққа олиб чиқиш керак. Эл айтиши керак, уйини сотаётганларга, «чегарадан уйингни сотиб кетишинг – бу хоинлик» деб. «Мамлакатга, чегарага қилинган хоинлик» деб айтиш керак. Маҳаллий ҳукумат, тизимли иш олиб бормаяпсизлар.
Митингга чиққан қишлоқ ҳукумат раҳбари бўйича
Бизда элни ғалаёнга келтираётган етакчиларимиз бор. Шуни тўлиқ хизмат суриштирув ўтказиб, губернаторга беринг. Бундай ходимлар элни бошқариб... бундай бўлмайди. Давлат сиёсатига, президентининг сиёсатига қарши чиққан етакчилар билан... Бир ҳафтанинг ичида хизмат суриштирувини ўтказиб, губернаторга маълумот беринг, у менга маълумот беради. Қишлоқ ҳукумати раҳбари халқа сайлаган етакчи-да. Сизлар ўтирибсизлар!
Ҳоким ўринбосарининг қариндошлари бўйича
Ўзинг ҳоким ўринбосари бўлиб турсанг, сени қариндошларинг митингда юрибди. Қариндошларингга тилинг ўтмаса, унда хулоса чиқраиш керак. Мен айтаётган нарса шу. Етакчи деган тўлақонли бўлиши керак-да. Сен бу ерда «тушунтириш ишларини ўтказдик» деяпсан, у ерда қариндошларинг митингда юрибди. Қизиқ кўриниш бу! Икки ҳоким ўринбосарининг жавобгарлигини кўринглар, қаттиқроқ қаранглар. Мен ҳам ўз таклифимни айтаман.