Матраимовларнинг адвокатлари ОАВлар билан келишув бўйича музокаралар учун бир ҳафта сўрашди

679

Свердлов туман судида соат 14:00да Матраимовларнинг даъво аризаси бўйича иккинчи суд йиғини ўтди. Йиғин бошланганига ярим соат ўтиб-ўтмаёқ Матраимовлар адвокатларининг илтимоси бўйича тугади.

Матраимовларнинг адвокатлари 24.kg нашри билан, эҳтимол «Клооп» ҳамда «Азаттык» билан ҳам тинчлик келишувига бориш учун муддат сўрашди. ОАВларнинг адвокатлари бунга рози бўлишди. Кейинги суд йиғини 29-январда ўтади.

24.kg нашридан Матраимовларнинг таклифини эшитишга мақул бўлишди.

Матраимовларнинг адовкатлари агар журналистлар раддия эълон қилса, тинчлик йўли билан келишувга тайёр эканини билдиришди. «Клооп» билан «Азаттык»нинг оқловчилари журналистик суриштирувдаги маълумотларга раддия бериш мумкин эмаслигини айтишди.

Матраимовларнинг судга даъво аризаси беришига «Азаттык», «Клооп» ҳамда OCCRPнинг ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида божхонадаги коррупция ҳақида ҳамкорликдаги суриштируви сабаб бўлган. 24.kgнинг суриштирувга алоқаси йўқ, фақат у суриштирувни ўз сайтида қайта босиб чиқарган.

Агар суриштирувни ўқиб улгурмаган бўлсангиз, у ҳолда уни бу ердан ўқинг: Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар