«Чиндик» нашрининг бош муҳаррири сўроқдан кейин қамоққа олинди

657

Бош прокуратурадан «Клооп»га билдирилишича, «Чиндик» нашрининг директори Турсунбек Бейшенбеков ИИВ етакчисининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг иши бўйича жиноятда гумонланиб, 48 соатга қамоққа олинди. Бейшенбеков 20-январда соат 14га Ҳарбий прокуратурасига сўроққа чақирилиб, шундан кейин қўлга олинган.

«У Курсан Асановнинг иши бўйича [жиноят қилишда гумонланиб] жазо-процесс кодексининг 98-моддаси бўйича қўлга олинди. У айнан қайси жиноятда гумонланаётганини билмаймиз», — деб билдишди Бош прокуратурадан.

Бунга қадар, 16-январда Ҳарбий прокуратура Бейшенбековни сўроққа чақирган эди. Ўшанда у «2016 йилдан бери танқидга олиб келаётган амалдор бўйича сўроққа олинганини» билдирган. Бироқ журналист сўз ким ҳақида бўлаётганини айтмаган.

«У амалдорга нисбатан танқид бугунги кунда ҳам чегара масаласи бўйича қаттиқ айтилмоқда. Керак бўлса авжига чиқди. Энг қизиғи Қўй-Тош воқеаси буёқда қолиб, бўш амалдорнинг, қайдаги бир шафёрнинг бўлмаган қуруқ абсурдларига боғлиқ чақирибди. Бу кўриниш жуда кулгили ва ачинарли...», — деб билдирган у ўшанда.

Ҳарбий прокуратура бундан ташқари, «Азия Ньюс» газетасининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевни ҳам сўроққа чақирган. Сартбаев ўзи «терговнинг манфаатларига боғлиқ кимнингдир исмларини атай олмаслигини» билдирган.

Асановнинг иши

Ички ишлар вазирлигининг вазирлари тўхтовсиз алмашиб турганига қарамай, Курсан Асанов тўққиз йилга яқин ИИВнинг ўринбосарлик хизматида ишлаган. Аммо генерал 2019 йилнинг августида собиқ президент Атамбаевнинг қароргоҳи штурмга олингандан кейин хизматидан айрилган — у мамлакатнинг собиқ етакчисини ҳукуматга таслим бўлишга кўндирган.

Штурмдан кейин Асанов ишдангина олинмасдан, «ваколатли ҳуқуқларини суиистеъмол қилган» деб айбланиб, унга нисбатан уч жиноят иши қўзғалган. Бу ишни Ҳарбий прокуратура ўрганмоқда. Мазкур муассаса Асановнинг ўғли қидирувга олинган, генерал ўзи эса уй қамоғида.

ИИВ генерал штурм вақтида «ўзини ўзи пиар қилиб», ёрдамчиси билан бирга қизғиш пакетда муҳим ҳужжатларни, балки пулни ҳам чиқариб кетган деб ҳисоблайди. Асановнинг ёрдамчиси ҳам қўлга олинган — 22 ёшдаги сержант Дамирбек Пайзилла ўғли. Ёрдамчи бунга ёрдам қилган дейилиб, хизматидан бўшатилган.

Курсан Асанов айбларга рози эмаслигини айтиб чиққан. У «ўлкамнинг ва виждоним олдида покман» деб билдирган. ИИВ раҳбарининг ўринбосарлик хизматига Курсан Асанов ўрнига Памирбек Асанов тайинланган. Кейинчалик янги ўринбосар божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг қариндоши экани маълум бўлган. Матраимов — Қирғизистондан ноқонуний чиқарилиб кетган 700 млн доллар ҳақида журналистик суриштирувнинг фигуранти.