Ахсида ўқувчи қиз чана билан дарахтга урилиб, вафот этди

599

Жалолобод вилоятининг Ахси туманида ўспирим қиз қаттиқ тезликда чана учиб бораётиб дарахтга урилиш оқибатида ҳалок бўлди. Воқеа 17-январь куни кечка яқин бўлган.

«Турмуш» нашри маълум қилишича, марҳум Қорасув қишлоғидаги ўрта мактабларнинг бирида 8-синфда ўқиган. Туман таълим бошқармасидан эса мактаб вақтидан кейин ўқувчиларга ота-оналари жавоб беришларини билдиришган.

Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармасининг  матбуот котиби Нурдин Жээнтаев воқеа сўраб-суриштирилаётганини «Клооп»га маълум қилди.

«Қизнинг қариндошлари “тасодифан бўлди, ёш қизни қийнамайлик, ҳеч кимга даъвойимиз йўқ” деб суд-тиббий экспертизадан бош тортишди», — деди Жээнтаев.

Матбуот котиби қизнинг чана билан дарахтни уриб олганини гувоҳларнинг кўрсатмаси билан тасдиқлаганини қўшимча қилди.

Муаллиф: Айтурган Рахматали қизи