Ўш ҳамда Бишкекда оилавий зўравонликдан жабрланганлар учун марказлар очилади

579

Аёлларнинг ишлари ва гендер ривожи бўйича миллий кенгашнинг йиғинида вице-премьер-министр Алтинай Омурбекова Бишкек ҳамда Ўш шаҳарларида зўравонликдан жабрланганлар учун давлат кризис марказлари очилишини хабар қилди.

Шунингдек Омурбекова бошқа шаҳар ва қишлоқларда оилада зўравонликнинг олдини олиш бўйича маҳаллий қўмиталар тузилишни билдирди.

«Прокуратура органларини ҳар бир оилавий зўравонлик фактини махсус назоратда тутишга, қонун ижросига алоҳида эътибор қаратишга, ИИВнинг раҳбариятини шахсий таркибга диққат қилиш босқичида ва тергов босқичида оилавий зўравонлик фактларига алоҳида муомала қилиш зарурати бўйича тегишли ишларни тез-тез ўтказиб туришга чақираман», — деб билдирди Омурбекова.

Бунга қадар парламентнинг депутатлари ҳозирда ҳўравон жарима билангина қутилиб кетаётганидан оилавий зўравонлик учун жазони кучайтиришни таклиф қилишган. Бу муҳокамалар 2020 йилнинг бошида уч аёл эрларининг калтаклашидан вафот этиб, яна бири турмуш ўртоғининг бензин сочиб ёқиб юбориши ортидан танаси куйиб касалхонага тушиш воқеалари ортидан бўлмоқда.

2019 йилга нисбатан оилавий зўравонликнинг саккиз мингдан ортиқ ҳолати Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига расмийдаштирилган. Уларнинг 554гина судга жўнатилган, яна 560 иш кўриб чиқилмоқда, қолганлари тўхтатилган.

Бундан ташқари, ўтга йилда  милиция 6145 ҳимоя ордерини топширган. Уларнинг 5700дан ортиғи аёлларга, 170га яқини болаларга берилган. Агар милиционерларнинг оилада зўравонлик юз бераётганига кўзи етса, у ҳолда улар мазкур ҳужжатни жабрланган одамга топширишга масъул.